Сизга қандай бошқарув керак (2).

75
0

Сизга қандай бошқарув керак (2).

Бошқарув фикрий бўлади ёки куч билан зўравон(диктатура) бошқаруви бўлади. Хар иккисида хам бошқарув қандай бўлишини халқнинг кўпчилиги белгилайди. Аввал бу бошқарувларни кўз ўнгимизга келтириб олайлик.

1.Фикрий бошқарув – ишнинг бошида хаёт тарзи қандай бўлиши оммога баён қилинади. Бунинг учун жамиятда янги бўлган хаёт тарзини ва уни халққа етказиш йўлини яхши ўзлаштирган хамда ўзлари шунга ишонган, хаёт-мамот масаласи қилиб олган бир жамоат-хазб(партия) бўлиши керак. Чунки бу ишни ёлғиз инсон ёки бир неча шахслар бажара олишмайди. Шу жамоат ўзлари қабул қилган янги хаёт тарзини жамиятга олиб чиқади. Омма ёки кўпчилик уни тасаввур қилишлари, баъзи ўринларига ёки асосидан хаммасига қарши бўлишлари билан у хақида бахс-мунозаралар бўлиши натижасида у идеологиядаги(яъни янги кўтарилиб чиқаётган хаёт тарзидаги) хар бир асосий бандлар мухокама қилинади. Шу пайт жамиятда жорий бўлиб турган хаёт тарзига алтернатив идеологияга даъват қилувчилар кўпчиликни ўзлари чақираётган идеология-хаёт тарзига қанотлантира олишсалар хамда халқ ёки кўпчилик шу кўндаланг қилинаётган идеологияга рози бўлишсалар хатто хаёт тарзимиз фақат шундай бўлиш керак деган қарорга келишсалар, шунда халқ оламон эмас, онгли Умматга айланади. Чунки бу халқ хаётдан кўзланган мақсадни, уни қандай бўлишини – майда деталларигача бўлмаса хам – умумий тушуниб олган бўлади. Бу Уммат бир нарсага қарши бўлса, ахмоқларча, тушунмасдан, англамасдан эмас, уни хатолиги билиб қарши бўлади. Бордию бир ишни ёки бировни қўлласалар – сохта обрўсига эмас – шу ишга қанчалар лойиқ эканини, уни хақ эканини тушуниб туриб қўллайди. Миш-мишларга ишонмайди, ёлғон-хийлаларга алданмайди. Қахрамонни хоиндан, жохилни ўз ишини устаси бўлган хақиқий етакчидан ажрата билади. Шунда Уммат ўзи қабул қилган тушунчалар асосида мухлис, эли учун фидоий, қўрқмас етакчини танлайди, яъни ўзлари рози бўлган хаёт тарзини рўёбга чиқариб берувчи етакчисини ёрқин фикр ёрдамида ажратиб олади. Албатта, бу етакчи шу идеологияни кўтариб чиққан жамоат аъзоларидан бўлиши табиий. Лекин ўзи қабул қилган фикрларга қанчалар содиқ экани, ўзи мақсад қилган хаёт тарзини амалга оширишда қанчалар фидоий экани Уммат билан ишлаш мобайнида хаммага намоён бўлади. У фикрий курашдан қўрқмайди, чунки фикрий кураш ўзи учун тўғри йўлни топишидаги, Умматни тўғри йўлга етаклашдаги асосидир. У манманлик қилмайди, хаққа қарши чиқмайди, чунки у учун хаққа эришиш хаётидаги мақсади, хақни қаерда топса олади. Одамларни гап-сўзларига эътибор бермайди, хукуматни тазйиқларидан қўрқмайди. У идеологияси-Қуръон ва хадисга ишонган мўмин. Уни бошқарувга келгандан кейин хам ўзи кўтариб чиққан идеология асосида мухосаба қилишларига қаршилик қилмайди, балки сизлар хам қабул қилган идеологияни ижро қилишимга рози бўлгансизлар, ўша асосида қўл беришганмиз(байъатлашганмиз) деб, хар бир ишни идеология асосида тушунтиради. Агар хато қилган бўлса дархол хаққа қайтади. Бундай Уммат алданмайди, етакчилари хам алдамайди. Хатто уларни хеч ким алдай олмайди.

  1. Диктатура бошқаруви – бу бошқарувда мустамлакачи кофирлар ўзлари учун малайлик қиладиган лидерларни таёрлашади, уларни қўллаб-қувватлашади. Кейин хокимиятга олиб келишади. Бундай бошқарув учун онгли халқ ўта ховфли. Шунинг учун халқ ичидан табиий чиқадиган онгли ўғлонларига қаттиқ қаршиликлар қилинади. Халққа ёмон кўрсатиб, халқ душманига айлантиришади. Имкон қадар етук инсон бўлиб етишишларига тўсқинликлар қилади, озодликдан махрум қиладилар, ўз юртида қувғин қилинишади.  Шунча тазйиқ-тўсиқларни енгиб ўтганларни эса, ўзларини мақсадлари учун малайлик қилиб беришларига мажбур қиладилар. Хоинликка, малайликка рози бўлмасалар “авария”га учрайди ёки “юрак хуружи” билан хаётдан кўз юмадилар.

Бундай етакчилар хаёт тарзи қандай бўлишини билмайди, шунинг учун бахслашишдан қочади. Чунки улар малайликка рози бўлиб, “хўжайинлари” билан келишган, улар хўжайинлари буюрган топшириқларни бажариш учун хар хил йўлларни ишга соладилар, тўхмат, ёлғон, бегунох инсонларни қамаш одатий тусга айланади.

Қаршилик билдирганларга хам ўшандек инсонларнинг кунлари бошига тушиши билан қўрқитилади. Хатто ўз шерикларини юзларига оёқ қўядиган юзсиз(кидалшик)лардир. Масалан: Мирзиёев Каримов хукуматида бирга бўлган Иноятов кабиларга, Бакиев Қуловга, Атамбаев Текабаевга, Жээнбеков Атанбаевга ва хоказо. Хозир хукумат хам бир нечта қўллаб-қувватловчиларини юзига оёқ қўйиб улгирди. Лекин буларни ишлари хали тўхтагани йўқ. Шунинг учун хамма ўз тинчлиги ўйлайдиган худбинларга айланадилар. Хеч ким хақни айтишга журъат қилолмайди. Мухосаба қилиш инсонни тушига хам кирмайди. Хукуматдан хисобат сўрашни “ўзини танкини остига ташлаш” билан баробар кўради.

Бу табиий бир иш ёки ўзгартириб бўлмайдиган хақиқат эмас, балки қалбаки сиёсатни, малай хукуматни халққа солган қўрқуви холос. Чунки халқ катта куч, у бир мухлис етакчи асосида бирлашса, хеч ким енголмайди. Буни тарихдан билсак бўлади. Хозирда хам бунга гувох бўляпмиз. Афғон халқи толибон жамоати етакчилигида бирлашиб, бутун куфр кучига қарши туриб беролди. Олам бунга гувох. Ёки Қорақалпоғистон халқи қаршилик қилганда Ўзбекистон хукумати ўз қароридан қайтди. Ёки Садир Жапаров хукуматга келишига элита, деярли хамма партиялар қарши бўлди. Лекин Садир Жапаровни халқ қўллади. Халққа қарши туриб беролмаслигини билган лидерлар муроса қилишга ёки ўзга юртларга чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Ўзбекистонда хам 2005-чи йили бахорида, Қирғизистон хукумати алмашганидан кейин: биз хам Қаримовни қувиб чиқаришимиз керак – деган фикрлар кучайиб бораётганини билган хукумат, сунъий кўтарилиш қилиб, халқни қўрқувга солиб қўйди. Онгли равшда бўлган қаршиликни хеч бир куч тухтатолмайди. Шунинг учун идеологияси бўлмаган етакчи фикрий бахсдан қочади, уни кучайтиришга тўсқинлик қилади. Хозир хам халқда қўрқув бор, ўз фикрини айтиш оддий иш эмас, балки қахрамонлик хисобланмоқда. Хукуматни мухосаба қилганлар хақида: “дух вагон экан”, юрак отти калсидек экан” каби сўзлар – бу хукуматларни хам хақиқатдан қочаётганига, ўз халқига хоинлигига, бошқарувини фикрий эмас, диктатура асосида бошқараётганига бир далил. Аммо хақни халққа етказмоқчи бўлганларни эса қамоқларга тиқишиб, овозини ўчиришмоқчи бўлишадилар.

Аввалги хукуматлар даврида хавфсизлик хизмат қилган ишлар, ички ишлар министрлиги айтган гаплар хозирги хукуматда хам бўляпти. Ўша хукуматни олиб келганлар: биз Қирғизистонни дунёга шарманда қиладиган, қарзга ботирадиган, келажагимизни куфрга гаровга қўядиган хукуматларни олиб келамиз – деган эмас. Биз буюк Қирғизистонни шакиллантирадиган, ривожланган давлатлар қаторига қўшадиган хукуматни олиб келаяпмиз деганлар. Оқибати хаммага маълум, хоинликларини, малайликларини ўзлари яхши билганликларидан ўзлари қабул қилган конституцияга таслим бўлиш ўрнига, хўжанларини химоясига қочиб қолишди. Қўшнилардаги ахвол хам худди шу каби, келажаги буюк деган сўзлардан бошқа гап йўқ. Аллох Таоло айтади:

وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لَا يَسْمَعُ إِلَّا دُعَاءً وَنِدَاءً ۚ صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَعْقِلُونَ

Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар. Бақара сураси. 170-чи оят.

Бундай вазиятдан қутилиш учун фикрий бахслашишни йўлга қўйиш, кучайтириш керак. Айниқса, ёшлар, талабалар фикрий бахсга тарғиб қилинишлари, илм даргохларида, йиғинларида хаёт тарзи хақида, идеология бўйича мусобақалар уюуштирилиши керак. Бу Умматни, келажак авлодни етук инсонлар бўлишига олиб боради. Тарихда жуда кўп, дунё ахли тан олган олимлар чиққанлиги ўша фикрий бахсларни кучайганлининг натижадир. Айнан шу юртлардан олимлар чиқмаслиги ўша бахс қаттиқ тахқиқланганлиги сабаблидир, чунки фикрий бахс ақллар озуқаси, ақлларни сайқаллайди, кучайтиради. Ақл эса, Аллох Таолонинг буюк неъмати бўлиб, ўша сабабли инсонлар жамики махлуқотлардан афзал бўлдилар. Хатто форишталарнинг инсонга сажда қилиш сабабини хам Аллох Таоло Бақара сурасида қуйдагича баён қилади:

قَالَ يَا آدَمُ أَنبِئْهُم بِأَسْمَائِهِمْ ۖ فَلَمَّا أَنبَأَهُم بِأَسْمَائِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ

У зот:”Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер”, деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, “Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни хам биламан демабмидим”, деди. (Шу билан Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи намоён бўлди. У хам бўлса, илм-маърифат асоси бўлган ақл немати. Инсон ер юзида фасод қилиши, қон тўкиши хам мумкин, неъмати илохий бўлмиш ақлни ўз ўрнида ишлатиб, фаришталардан устун бўлиши хам мумкин). (33)

وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ أَبَىٰ وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ

Эсла, фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. (34).

Фикрий бахсларни кучайтиришга хоин, малай хокимлар, идеологияга эга бўлмаган калтабин инсонлар қарши чиқиишлари табиий хол, лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, халқ билан хамма хисоблашади, халқ нафратидан хамма қўрқади. Шунинг учун фикрий бахсларга қарши бўлганларни куфрнинг малайлари, ўшаларни мақсадларини рўёбга чиқариб берувчи хоиндан деб қарашимиз, уларни дўст деб эмас, эл душманлари деб муомала қилишимиз билан уларнинг қаршиликлари бартараф бўлади. Фикрий бахслар кучайиши билан Уммат ўзига келади. Агар фикрий бахсларни кучайтирмасак, ким хақу, ким нохақ эканини билмаймиз, хаётимиздаги муаммоларни, уларни ечимларини англай олмаймиз. Ақлимиз бўла туриб, ақлсиз хайвонлардек бизни қаёқларга олиб кетаётганини аввалдан билолмаймиз, ўзимизни ақлли, доно инсонлар деб кўрсатишга уринамизу, лекин чорва хайвонлари каби гапни тушунмайдиган, келажакни кўрмайдиган бўлишда давом этамиз. Аллох Таоло айтади:

أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ ۚ إِنْ هُمْ إِلَّا كَالْأَنْعَامِ ۖ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلًا

Ёки сен уларнинг кўплари тинглай оладилар ё англай оладилар, деб хисоблайсанми? Аслида, уларнинг хайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна хам йўлдан озганроқдирлар. Фурқон сураси. 44-чи оят.

Муфаккир Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here