Қимор – қайтариш шарт бўлган мункардир

131
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қимор – қайтариш шарт бўлган мункардир

Вазирлар маҳкамаси ташаббуси билан илгари сурилган «Кўнгилочар ўйинлар масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 11-май куни Жогорку Кенешнинг барча тегишли қўмиталарида кўриб чиқилиб, шу кунинг ўзида навбатсиз парламент йиғилиши кун тартибига киритилди. Аслида бу қонунни кўриб чиқиш парламент кун тартибида йўқ эди. Натижада ушбу қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш йиғилишида биринчи ўқишда қабул қилинди. Аввалроқ президент Садир Жапаров ва Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини билдиришган эди.

Ўтган йили ҳам депутатлар Бактибек Турусбеков ва Дастанбек Жумабеков Иссиқкўл вилоятида қимор ўйинларига рухсат бериш бўйича қонун лойиҳасини таклиф қилган, у ҳам парламентнинг биринчи ўқишида қабул қилинганди. Ўша вақтда президент Жапаров бу қонунни қўллаб, қиморхоналарни нафақат Иссиқкўл вилоятида, балки Қирғизистоннинг барча ҳудудларида очишни таклиф қилган эди. Бироқ жамоатчиликнинг қаттиқ қаршилигидан кейин «муаллифлар» уни қайтариб олишганди. Мана бу йил ҳам «қиморхоналар» қонуни халқнинг кескин қаршилигига дуч келмоқда.

Ҳукумат бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашда иқтисодий манфаатларни асос қилиб келтирмоқда. Аммо бу ҳаёт ҳақиқатларидан узоқдир. Ҳозир дунёда – шу жумладан Қирғизистонда ҳам – мустамлакачи кофирлар капиталистик тузум асосида ҳукмронлик қилишмоқда. Бу тузумнинг табиатига мувофиқ ҳар бир иқтисодий фаолият бир ҳовуч мустамлакачи капиталистлар манфаатларига хизмат қилади. Чет эллик инвесторлар келиб казино қуради дегани бу – мустамлакачи кучларнинг олигархлари бизда қиморхоналар очишини билдиради. Улар эса бизга пулларини бериш учун келишмайди. Улар бизнинг бойлар бизни тўнаб, бизлардан тортиб олган пулларни олиб чиқиб кетиш учун келишади. Бу мустамлакачи капиталистларнинг бойлигимизни талон-торож қилиш усулларидан бири холос. Улар конларимизни талон-торож қилишни ҳам, судхўрлик орқали пулларимизни тортиб олишни ҳам мана шундай «ялтироқ» қонунлар билан амалга оширишади. Бугун уларнинг «қимор ўйинлари қироллари» кириб келишига шароит яратиб бераётган ҳукумат, эртага уларнинг фойда кўришларига мослаштириб қонунларни ўзгартириб бериши ҳам аниқ. Демак, «иқтисодий манфаат» одамларни адаштирувчи ёлғондан бошқа нарса эмас.

Ушбу қонун тарафдорлари – президент бош бўлиб – давлатни «дунёвий» эканлигини даъво қилишмоқда. Ҳа, давлат «дунёвий», ҳа, у динимизга зид! Ушбу ҳолатда «динимиз дунёвий тузумга зид эмас» деб юрган мусулмонлар кўзларини очсин. Дунёвий давлат қандай эканлиги депутат Арслан Малиевнинг оғзидан аниқ таъриф билан чиқди. У: «Динни гапиришади. Қирғизистон исломий эмас, дунёвий давлат. Муаммо дин асосида ҳал қилинмаслиги керак», деди. Ҳа, Қирғизистон дунёвий давлат бўлгани сабабли Малиевдек шахслар Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиб, қадриятларимизга ҳужум қилишга, шаръий ҳукмларни бузиб кўрсатишга журъат қилишмоқда!

Бироқ давлат «дунёвий» бўлгани билан халқимиз мусулмон. Муфтиётнинг Малиевнинг сўзларига жавобан билдирган қуйидаги сўзлари «дунёвийлик»ни пеш қилаётганларнинг барчасига аниқ жавоб бўлди. Унда шундай дейилган:

«Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръонни бузиб талқин қилишларига жим туролмаймиз! Қуръонда ҳаром қилинган нарсани ҳеч ким ҳалол қила олмайди».

Ҳа, Аллоҳ Таоло қимор ўйинларини ҳаром қилган ва ҳеч ким уни ҳалол қилолмайди! Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

 »Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, майсир (қимор ўйнаш), бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз!» [5:90]

Коммунистик мафкура ва унинг социалистик тузумидан қутулган мусулмон халқимизга мустамлакачи кофирлар томонидан капитализм мафкураси ва унинг демократик тузуми тиқиштирилган эди. Ҳозир халқимиз ундан безор бўлиб, қайта ўз динига интилмоқда. Шу боис, янги исломий кўринишлар шаклланиб, жамиятимиз исломийлашиб бормоқда. Бу оқимдан фарқли равишда ҳукуматнинг бундай ҳаром амалларни қонунийлаштириши энг катта сиёсий хатодир.

Ҳукумат «қимор ўйинлари яширин ўйнаб келинган, фақат шуни қонунийлаштириб, очиққа чиқармоқдамиз» дейди. Йўқ, бу ўринда мусулмонларнинг қиладиган иши – уни очиққа чиқариш эмас – аксинча, яширинларини ҳам таг-томири билан йўқотишдан иборат! Чунки у ҳаром, унинг борлиги мункар, мункарга қарши эса у йўқ бўлгунга қадар курашилади. Ҳатто, халқнинг барчаси уни иқтисодий юксалиш олиб келади деса ҳам, бутун аҳоли буни сиёсий жиҳатдан тўғри деб ҳисобласа ҳам, буларнинг барчасини шаръий ҳукм олдида ҳеч қандай қиймати йўқ!

Демак, ҳукуматни бу мункардан қайтариш керак, агар ўжарлик қилиб туриб олса, у ҳолда барча мусулмонлар бу мункар йўқ бўлгунга қадар унга қарши туришлари вожиб.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир».

Биз мусулмонлар бу мункар амалга қарши – пикет-митинглар ва матбуот анжуманлари уюштириш орқали бўладими ёки турли хил мурожаатлар, баёнотлар, мақолалар ва бошқа шу каби ишлар билан бўладими – қарши турмоғимиз даркор.

Туб ечим эса Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашдан иборат. Чунки, Халифалик барча мункарлар боши бўлган капитализм мафкураси ва унинг мустамлакачилик тузумини таг-томири билан қўпориб ташлайди ва ичкарида шариатни тўлиқ татбиқ қилиб, ташқарига Исломни тарқатади. Шу орқали ичкарида қиморхона каби мункарлар йўқ бўлиб, кофирлар уни ташқаридан тиқиштира олмайди.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                16 шаввол 1443м

Қирғизистон                                                                                           16 май 2022м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here