Яманнинг жанубий районлари «секин ўлим» исканжасида Адан ҳукуматининг эса парвойи фалак

237
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яманнинг жанубий районлари «секин ўлим» исканжасида

Адан ҳукуматининг эса парвойи фалак

Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши, маҳаллий валютанинг қадрсизланиши ва турмуш нарх-наволарининг қимматлаши манзарасида, Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими 2022 йил 29 январ шанба куни баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Яман аҳли танг-бахтсизлик, муҳтожлик ва қашшоқликда яшаётган бир пайтда бу ҳукуматдан халққа нима ҳам кутиш мумкин, ахир, ҳукумат раҳбарларининг баъзилари Риёзда, баъзилари Қоҳирада ва баъзилари Туркияда халқ бойлиги эвазига яшаётган бўлса?! Дарҳақиқат, юрт жануби ва шимоли устида кетаётган давлатлараро кураш Яман аҳлини дод-фарёдсиз «секин ўлим»га етакламоқда… Одамлар шафқатсиз ҳалокатли вазият туфайли сассиз-садосиз, жимгина ҳалок бўлмоқдалар. Чунки маошларнинг узилиб қолиши, маҳаллий валютанинг доллар ва бошқа валюталарга нисбатан қадрсизланиши ҳамда Санъо ва Адан ҳукуматларининг ёмон бошқаруви оқибатида инсонлар азоб-уқубати янада ортди! Мусулмон юртларида Аллоҳнинг бошқаруви четлатилиб, Ислом ҳокимияти йўқ қилинганидан сўнг ҳаётнинг ҳар бир соҳасига бузилиш ва ҳалокат етмай қолмади… Инсон ўйлаб топган қонунлар дунё етакчилигига якка ҳоким бўлди. Шунинг учун шундай ҳаракат қилмоқ лозимки, тузум инсоният ҳақ-ҳуқуқини ва меҳнатини муҳофаза қилсин, бойликларини бировларнинг қўлига ноҳақ ўтиб кетишига йўл қўймасин. Бундай тузум эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясидагина бўлади».

Роя газетасининг 2022 йил 9 феврал чоршанба кунги 377-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here