Инқоз ҳукумати қўзғолон ва қўзғолончиларга қарши содир этган навбатдаги жиноят

292
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инқоз ҳукумати қўзғолон ва қўзғолончиларга қарши содир этган навбатдаги жиноят

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Носир Шайх Абдулҳай бундай деди:

«Таҳрири Шом ҳайъатига қарашли «Инқоз ҳукумати» яна қўзғолон ва қўзғолончиларга қарши жиноят содир этди. Яъни бу ҳукумат Жаҳон озиқ-овқат дастурига қарашли БМТ ёрдам карвонининг озод этилган районларга қонхўр режим назорати остидаги ҳудудлар орқали (Идлибдаги Тарнаба қишлоғи орқали) кириб келишига рухсат берди. Бу қадам одамлар иродасини синдириш ва уларнинг инқилобий туйғуларини ўлдиришга, шунингдек, уларни қирғин қилган, уй-жойларини вайрон қилиб қочқинга айлантирган қонхўр режим билан табиий муомала қилишга кўниктиришга қаратилган навбатдаги уриниш бўлди. Шунингдек, ушбу ҳаракат режим билан муносабатларни нормаллаштиришга уриниш бўлиб, Америка шунга буюрмоқда ҳамда ўз навбатида, бошқа зараркунанда режимларни ҳам Араб давлатлари Лигаси каби ташкилотлар орқали Шомдаги тоғут малайи билан алоқа тиклашга ундаяпти».

Устоз Абдулҳай қуйидагиларга эътибор қаратди:

«Бу қадам Таҳрири Шом ҳайъати ва унга қарашли Инқоз ҳукумати содир этаётган одамларни ўғирлаш, қўрқитиш ва иқтисодий чекловларни жорий қилиш жиноятлари билан бир вақтда бўлмоқда. Бу жиноятларни содир этишдан мақсад одамларни тиз чўктириш ва умидсизликка туришиб, Американинг сиёсий ечимига рози қилишдир. Зеро, Америка ечими Асад режимини мустаҳкамлайди, қўзғолончилар қурбонликларини зое кеткизади.

Бироқ, модомики, Шом мусулмонлар қони қайнаб, тирик турган эканлар, бу Аллоҳнинг изни ила ҳаргиз амалга ошмайди. Зеро, мусулмонлар жиноятчилар истамасалар-да, режимни ағдариш, уни илдизи билан қўпориб ташлаш ва одамларни унинг ёмонлигидан қутқаришга онт ичганлар.

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here