Капиталистик ҳазорат меваларидан: Франция «республика қадриятларига зид келувчи» оятларни ўқиган масжид имомини вазифасидан бўшатди!

226
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик ҳазорат меваларидан: Франция «республика қадриятларига зид келувчи» оятларни ўқиган масжид имомини вазифасидан бўшатди!

Арабия нет веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 24 июл, милодий 2021 йил 14 зулҳижжа шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Франция ички ишлар вазирлиги мамлакат марказидаги Луар вилояти масжиди имоми Модий Аҳмадони ишдан бўшатди. Унинг ишдан бўшатилишига Қурбон ҳайити хутбасида «республика қадриятларига зид келувчи» қуръоний оятларни ва ҳадисни ўқиганини сабаб қилиб келтирди.

Сен-Шамон шаҳридаги катта масжид имоми Аҳмадони имомликдан бўшатиш қарори ички ишлар вазири Жеральд Дарманен буйруғи асосида амалга оширилган. Буйруққа имомнинг хутба чоғида бир набавий ҳадисни ва аҳзоб сурасидан Муҳаммад ﷺнинг аёлларига хитоб қилувчи оятларни ўқиганлигини дастак қилиб келтирилган.

Дарманен Луар губернаторлигидан имомни ишдан олишни ҳамда унинг яшаш гувоҳномасини узайтирмасликни талаб қилди. Чунки Дарманен «айни ибораларни номақбул», «гендер тенглигига қарши деб баҳолаши»ни билдирди. Ўз навбатида, Луар губернаторлиги имомнинг яшаш гувоҳномасини узайтирмаслик устида ишлаётганини маълум қилди.

Шунингдек, ички ишлар вазири талаби билан Маҳдий исмли яна бир имом ҳам ишдан олинган. Унинг имомлик вазифасидан олиниши жорий йил 4 июн куни О-де-Сен департаментига қарашли Женвилье шаҳри масжидида қилган хутбасида айрим муслима аёлларнинг кийиниши танқид қилиши ортидан бўлган.

Ички ишлар вазири шунингдек, вилоят губернаторлигидан айни ишга аралашишни ва яна шунга ўхшаш хутба такрорланадиган тақдирда масжид фаолиятини тўхтатиб қўйишни талаб қилди ҳамда бу «Республика қадриятларига бўлган ҳурматни кучайтириш» қонуни асосида янги қўлланмалардан фойдаланиш билан амалга ошишини таъкидлади. Маълумки, ҳуқуқ фаоллари ушбу қонун камситиш хавфини келтириб чиқаришини айтишади.

Кеча ички ишлар вазири Твиттерда унинг талаби билан О-де-Сен ва Луар губернаторликларида номақбул хутба ўқиган икки имомнинг ишдан олинганини маълум қилиб, «биз Республикамизнинг тартиб-қоидалари ва қадриятларига қарши чиққанларга тинимсиз чоралар кўрамиз», деди.

Жума куни парламент «Республика қадриятларига бўлган ҳурматни кучайтириш тамойиллари» қонунини якуний равишда қабул қилди. Ушбу баҳсли қонун биринчи «сепаратист исломга қарши кураш», деб номланган эди.

Президент Эмманюэль Макрон ҳукумати томонидан тайёрланган бу қонун қатор танқидларга учрамоқда. Масалан, юрт мусулмонларини нишонга олмоқда, ҳаётларининг барча соҳаларига чекловлар қўймоқда, бу қонун камдан-кам содир бўладиган нарсаларни сурункали муаммо қилиб кўрсатишга интилади… каби танқидлар.

Шунингдек, қонун матнида масжидлар ва уларнинг фаолиятига жавобгар идоралар устидан назорат ўрнатиш, мусулмонларга қарашли фуқаролик ташкилотларининг молиялаштирилишини назорат қилиш, мусулмон оилалар фарзандларини уйда таълим олиш эркинлигини чеклаш ҳамда университетгача таълим муассасаларида ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳам айтилган».

Роя газетасининг 2021 йил 4 август чоршанба кунги 350-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here