ЖССТ Қирғизистондаги эмалаш жараёнидан ташвишда

388
0

ЖССТ Қирғизистондаги эмалаш жараёнидан ташвишда

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Бишкекдаги идораси раҳбари Назира Артикова Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни суст кетаётганини маълум қилди.

 Шунингдек, у апрелда Қирғизистонда COVID-19 вирусининг альфа, бета вариантлари топилганини айтди.

 “ЖССТнинг мақсади – сентябр ойигача дунё аҳолисининг 10%, йил охиригача 40%, келаси йили 70%ни эмлаш. Биз пандемияни фақат шу орқали енгишимиз мумкин”, – деди Артикова.

 Қирғизистонда COVID-19 вирусига қарши эмлаш жараёни март ойида бошланган. Расмий маълумотларга кўра, эмланганларнинг умумий сони 900 мингдан ошди. Ҳозир Қирғизистонда Хитойнинг “Sinopharm”, Россиянинг “Спутник V” ва “COVAX” дастури доирасида келган Европанинг “AstraZeneca” вакцинаси билан эмлаш давом этмоқда.

 Изоҳ: Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, коронавирус пандемиясини мустамлакачи капиталистлар бир томондан қўшимча даромад манбаси қилиб олишган бўлса, бошқа томондан одамлар устидан қатъий назорат ўрнатиш қуролига айлантириб олишди. Шу пандемия баҳонасида улар ўзлари даъво қиладиган – инсонларни “эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи”ни паймол қилиб, одамлар хоҳламасаларда вирусга қарши вакцина олишга мажбур қилишмоқда. Улар аста секинлк билан вирусга қарши эмаланиши истмаганларни ёки вакцина самарадорлигига шубҳа қилганларни эркин ҳаракатланиш ва жамоат жойларида бўлишини чеклаб боришмоқда. Мустамлакачи давлатларнинг бу сиёсатларини амалга оширишларида биздаги маҳаллий ҳукуматлар астойдил “дастёрлик” қилиб беришмоқда. Июлда Чеченистон ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган одамларнинг масжид ва дўконларга бориши, шунингдек, жамоат транспортидан фойдаланишини тақиқлаган эди.

 Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил 13 августдан эътиборан, масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш ва масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмлангани тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундай талаблар орқали ҳукуматлар, гарчи, одамлар ишонмасада уларга эмланишдан бошқа чора қолдирмаяпти. QR-кодини жорий этиш эса одамларнинг ҳар бир босган қадамини назорат қилиш имконини беради.

 Бизда эмлаш жараёни суст кетаётганига бир қанча одамлар эмланганидан сўнг вафот этгани, Ола-Буқада вакцина олган ҳарбийларнинг ярмидан кўпи касалхонага тушиб қолгани сабаб бўлмоқда. Расмий ҳукуматлар эса фуқароларидаги шубҳа ва гумонларни бартараф этишга ҳаракат қилиш ўрнига турли хил чекловлар ва тақиқлр орқали одамларни вакцина олишга мажбур қилмоқда. Одамлардаги шубҳаларни бартараф этиш учун вакцина таркибини ўрганиб чиқиш, унинг таркибида инсон саломатлиги ёки ҳаёти учун хатарли қўшимчалар йўқлигини аниқлаш керак бўлади. Аммо бизда ғарб давлатлари компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарни текширувдан ўтказадиган лабораториялар йўқ, бўлган тақдирда ҳам ва уларни текшириш ҳуқуқига эга эмасмиз. Қолаверса, ЖССТ БМТ орқали дунёга ҳукмронлик қилаётган мустамлакачи кофирлар қўлидаги қурол эканлиги унинг халқ соғлиги учун чинакам ғамхўрлигини савол остида қолдиради ва унинг ҳаракатларига шубҳа пайдо қилади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here