Марокашдаги хоин режим яҳудий вужуди жароҳатларини даволаш учун қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи!

370
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Марокашдаги хоин режим яҳудий вужуди жароҳатларини даволаш учун қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи!

Марокаш ҳаво кучларига қарашли юк ташувчи самолёт «Исроил» ҳаво кучларига қарашли Ҳатзор базасига қўнди. Чунки шу ҳафтада бир неча давлатларнинг АҚШ етакчилигидаги халқаро қўшма ҳарбий машғулотлари бошланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу ҳарбий машқлар Марокаш режимининг қатор хиёнатларидан ҳамда тарихининг қора саҳифаларидан биридир, бундан бошқа нарса эмас. Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш учун яширинча келишув тузиш, ҳарбий ва хавфсизлик мувофиқлашуви имзолаш, буларнинг барчаси режимнинг шармандали рўйхатига қўшилмоқда. Бир пайтлар араб режимларининг босқинчи яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришлари учун дарвозаларни ланг очиб берган ва бу билан Мисрнинг собиқ президенти Анвар Садат олдидаги тўсиқларни бартараф қилган, 1982 йил Фес конференциясида араб давлатларини яҳудий вужуди билан тинчликка эришишга очиқдан-очиқ даъват қилган мана шу Марокаш режими бўлади!

Марокашнинг бу қадами мамлакат қиролларининг мунофиқлик қилишаётганини ҳамда «Қуддус қўмитаси», деган нарсага раҳбарлик қилиш билан Фаластин масаласини ўчиришга уринишаётганини очиб берди. Бас, уларнинг ҳарбий кун тартибларида на Фаластинни озод этиш бор, на Сеутани ва на Мелильяни. Уларнинг асосий ташвишлари, чирик курсиларини уларни ёмон кўрган халқлари ғазабидан сақлаб қолиш ва итоаткорлик сиёсатларини давом эттириш учун шубҳали иттифоқларга киришишдан иборат.

Шубҳасиз, бундай ҳарбий маневрлар олиб бориш қўрқоқ яҳудий вужудига ҳаргиз бирор қўшимча куч-қудрат келтирмайди. Йўқ, бу каби провокацион маневрлар Марокашдаги хоин режимнинг тезроқ ағдарилишига ҳамда Марокаш аҳлининг собиқ замонларига тезроқ қайтишларига ҳисса қўшади. Маълумки, улар илгари Ақсонинг ахёр қўриқчилари бўлиб, Фаластинни озод этишга юксак шижоат кўрсатганлар.

Роя газетасининг 2021 йил 14 июл чоршанба кунги 347-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here