Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди

391
0

Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди

Боткенда қирғиз-тожик чегарасида яна отишма юзага келди. Отишмада жароҳат олган икки киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар тарқатди.

Аввалроқ тўрт нафар Қирғизистон фуқароси жароҳатланиб касалхонага ётқизилган эди. Тожикистон чегара хизмати эса етти нафар фуқаро тошдан жароҳат олганлигини билдирган эди.

28 апрел куни Боткен вилояти Ақ-Сай қишлоғидаги Ак-Суу дарёсида жонлашган асосий (“Головной”) сув тақсимлаш пунктида тўқнашув содир бўлди. Боткен вилояти ҳукуматининг вакили Омурбек Суваналийевнинг сўзларига кўра, Тожикистон томони видеокамераларни ўрнатиши ортидан низо келиб чиққан. У икки томон келишувга эришгандан кейин провокаторлар вазиятни чигаллаштирганлигини қўшимча қилди.

Айни пайтда, Бишкекдаги Ҳукумат уйи олдида тўпланган ўнлаб фаоллар президент Садир Жапаров,  бош вазир Улукбек Марипов ва давлат хавфсизлик хизмати раиси Камчибек Ташиевдан вазият ҳақида жамоатчиликка ҳисоб беришларини талаб қилиб митинг ўтказишди.

Халқаро сиёсат жиҳатидан олиб қараганда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегаралар тўлиқ Россия томонидан назорат қилинади. У минтақадаги чегара муаммоларидан ўзининг мустамлакачилик манфаатлари учун фойдаланади.  Масалан,  ЕОИИга қўшилиши учун Тожикистонга босим ўтказишга уринади. Айрим ҳолларда Қирғизистонга босим ўтказиб, баъзи соҳаларда келишувларга мажбур қилади. Жапаровнинг Россияга ташрифидан олдин юзага келган чегара можароси айнан шу йўналишда бўлган. Гоҳида эса, жамоатчиликнинг ҳукуматга норозилиги кучайиб кетганда, жамоатчилик фикрини бошқа томонга йўналтириш ва норозиликларни бостиришда чегара можароси қўл келади. Ушбу манфаатлар туфайли Россия чегара муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишга ҳеч қачон йўл қўймайди. У чегара масаласи хоҳлаган вақтда фойдаланиши мумкин бўлган “бомба” сифатида туришдан манфаатдор. Шунинг учун ҳар доим масалани пайсалга солиб келади.

Аммо Ғарб давлатлари, аксинча, мамлакатдаги ҳар қандай муаммони ҳукуматга қарши норозиликлар тўлқинига қўшишдан манфаатдор. Улар митинглардан шу йўналишда фойдаланиб, имкон туғилиши билан Ғарб қонунларини тиқиштириш, ўзларининг кадрларини ҳокимиятга олиб келиш ва ҳукуматни ағдаришни кўзлашади.

Бироқ ҳар қандай можаронинг қурбонлари тинч аҳоли бўлиб қолмоқда. Мустамлакачилар ва уларнинг малайлари қурбонларни яратиш мақсадида доимий равишда “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” ғояларини аҳоли орасида тарқатиб келади. Шу сабабли, одамлар нима учун чегара ҳодисаларининг қурбонига айланиб қолишаётганлари ҳақида жиддий фикрлаб кўришлари керак. Улар Ислом ҳаром қилган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” ғояларининг бу дунёдаги ва охиратдаги оқибатлари ҳақида ўйлашлари зарур.

Ушбу чегара муаммолари бугунги кунда расмийлар томонидан кўрилаётган чоралар билан ҳеч қачон ҳал бўлмайди. Аксинча, бу қарорлар масалани янада чигаллаштириб бораверади. Дарҳақиқат, ушбу муаммонинг бугунги ечими Исломга чақиришда. Икки мусулмон биродар миллатчилик ва ватанпарварлик туйғуларини четга суриб, кофир мустамлакачилар томонидан тиқиштирилган ушбу ғояларни улоқтириб ташлашлари керак. Бунинг ўрнига улар бир-бирларини Исломга даъват қилсинлар. Билганлари билмаганларига ўргатсин. Мана шунда кофирларнинг “ўзаро уруштириб қўйиб, бошқариш” режаси бузилади. Қибласи,  Китоби,  Пайғамбари ва ҳатто қабри бир халқлар бахтсиз ҳаёт кечиришлари учун уларнинг режалари муҳим рол ўйнайди. Чегара муаммосининг якуний ечими эса, Халифали давлатини тиклашдир. Чунки Халифалик бугунги дунёдаги мустамлакачи тузумни ағдариб, улар ўрнатган чегараларни бекор қилади, мустамлакачи кофирларни мамлакатларимиздан қувиб чиқаради,  миллатчилик ва ватанпарварлик ғояларини йўқотади ва “Мусулмонлар бир бирлари билан биродарлардир” ғоясини жорий қилади. Демак, ҳаракат қилувчилар шу йўлда ҳаракат қилсинлар.

Мумтаз Мавароаннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here