Жамиятда иқтисодий мувозанатни сақлаш

440
0

Жамиятда иқтисодий мувозанатни сақлаш

 Ризқ берувчи Аллоҳ. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаганича одамларга ризқ беради. Шу сабабли, бу синов дунёда ризқи кенглар ва уларга нисбатан ризқи камлар бўлади. Бу ризқ масаласида иймон келтиришимиз вожиб бўлган ақидага тааллуқли жиҳати. Энди, бандаларнинг амалларига тааллуқли жиҳатига келсак, бандалар “ризқ шу тарзда тақсимланган экан” деб, бойликни ўзлари хоҳлагандек сарфламаслиги ёки дангасалик қилиб ётиб олмаслиги керак. Аксинча, бу борадаги ҳукмларга амал қилишлари вожиб.

 Бундай шаръий ҳукмлар Исломий иқтисод низомида қайд этилган ва ижтимоий мувозанатга алоҳида эътибор қаратилган. Бу бойиб кетиш тақиқланган дегани эмас, шунингдек, барча одамлар бойлиги тенг бўлади дегани ҳам эмас. 

 Ҳар бир одам яшаш ҳуқуқига эга. Демак, ҳаётга кимнингдер совғаси ёки инояти деб эмас, балки Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳуқуқ деб қаралиши керак. Мазкур ҳуқуқ доирасида одамлар ҳалол йўллар билан бой бўлишга тарғиб қилинади, натижада бойишга лаёқатлилар бойиб кетишади. Аммо шу билан бирга, одамлар турли сабабларга кўра камбағал бўлишлари ҳам табиий. Бироқ, улар бойлар олдида ўзларини мажбуриятли ҳис қилиб яшамасликлари керак. Шу муносабат билан Ислом кўплаб шаръий ҳукмларни жорий қилди. Бу ҳукмлар татбиқ этилиши билан жамиятда иқтисодий мувозанат ҳам сақланиб қолади. Агар бирор сабабга кўра жамиятда иқтисодий мувозанат бузилса, давлат дарҳол иқтисодий мувозанатни тиклаши вожиб. Бу қуйидагича амалга ошади:

– Жамиятда бойлик бир ховуч одамлар қўлида тўпланиб қолишига йўл қўйилмайди. Агар бойлик бир ховуч одамларнинг қўлида тўпланган бўлса, давлат уларнинг бойликлари қулай шароитларда одамлар ўртасида айланишига мажбур қилиш чораларини кўради. Масалан, бир шахснинг ун ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолияти ривожланиб, унга рақобатчи бўлмаса ва одамлар унинг мархаматига қараб қолсалар, давлат дарҳол давлатнинг ўзига қарашли ун заводини қуради ва одамларни арзон нархда ун билан таъминлашга киришади. Шу билан бирга одамлар иш билан таъминланади ва бошқаларга қарамликдан озод бўлади.

 Капитализмда эса бунинг акси. Ҳозир кўриб турганимиздек, “коронавирусдан зарар кўрган компанияларга ёрдам бериш керак, чунки ишлаб чиқариш шу билан тикланади” деган баҳона билан ҳокимиятдаги одамлар ўз компанияларига давлат ҳисобидан ёрдам беришни бошладилар ва энди улар монополистга айланишади. 

 Шунга ўхшаш яна бир мисол. Ҳозир Бишкекда тест-анализ олишни фақат Бонецкий лабораториясига топшириб қўйишди. Одамлар анализ топшириш учун унга 2000 сом тўлашади. Демак, карантиндан кейин очиладиган ишхоналарнинг барча ходимлари унга пул тўлаб текширувдан ўтади ва шундан кейин ишлашга рухсат олади. Аслида бундай талаб давлат томонидан қўйилгани сабабли давлат лабараториялари буни бепул амалга ошириши керак эди. Шундоқ ҳам бой бўлган лабораторияни одамлар чўнтагидан янада бойитмай.

– Давлат муҳтож фуқароларга ўзининг кўчма ва кўчмас мулкларидан ажратиб беради. Масалан, уй-жой билан таъминлашда давлат муҳтожларга ер ажратади, уларни шаръий қурилиш ширкатлари ташкил этишига ва шу орқали уйлар қуриб олишига ёрдам беради…

– Дехқончилик учун давлат ўз мулкидан муҳтожларга ер ажратиб беради ва уларни ривожлантириш учун маблағ ажратади.

– Давлат бойлар пулни хазина қилиб тўплашини тақиқлайди. Агар бойлар хазина қилиб тўплаётгани аниқланса – ҳатто закоти берилган бўлса ҳам – мусодара қилади. Шу сабабли бойлик бозордан чиқиб кетмайди, одамлар ўртасида иқтисодий артерияда айланиб туради.

 Мазкур шаръий ҳукмларнинг амалга оширилиши билан жамиятда иқтисодий мувазанат сақланиб қолади.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here