Ислом: Сиёсий низом

557
0

Ислом: Сиёсий низом

 Мустамлакачи кофир давлатлар Исломий давлатни қулатишганидан сўнг, ўзларининг “дин ҳаётдан ажратилган” ақидаси асосида “дин давлатдан ажратилган”, “динда сиёсат йўқ”, “дин сиёсатга аралашмайди” каби тушунчаларни сингдириб келишди. Сиёсатга аралашиш табиий бўлганлиги сабабли мусулмонлар сиёсатга аралашишга талпина бошлаган вақтларида сарой уламолари орқали “сиёсат сасиқ нарса, дин эса тоза шу сабабли дин билан сиёсатни аралаштирмаслик керак” сингари тушунчаларни ёйишди. Уларнинг бу чора-тадбирларига қарамай баъзи мусулмонлар дин асосида сиёсат юритиш мумкин эканлигини англаб етишганидан сўнг кофир державалар “мусулмонлар сиёсатга аралашишлари мумкин, фақат демократия асосида аралашиши керак” деган тўхтамга келишди. Бу “мўътадил ислом”деб номланди. Натижада “24 соат бўйи дин билан яшаш керак” деётган айрим мусулмонлар ҳам сиёсатга демократия асосида аралашишга интилиб қолишди.

 Аслида Ислом дини ўзи сиёсат ва унда сиёсий тузум мавжуд. Шу сабабли мусулмонлар сиёсатга Ислом асосида ва шаръий ҳукмларга мувофиқ қатнашишлари керак. Қуйида эътиборингларга Исломдаги сиёсий тузум асослари хавола қилинади.

  1. Давлат

Халифа (давлат) ички ва ташқи сиёсатда фақат Исломни татбиқ қилади. Фарзларнинг қайси бир қачон бажарилиши бўйича афзаллигини белгилайди. Раъйларни табанний қилади. Раъйларни табанний қилишда фиқҳ олимлари билан маслахат қилади. Ўзи ҳақиқатга яқин деб билганин табанний қилади.

 Илм-фан билимларига эҳтиёж туғилган ишлар ва теранг тадқиқот талаб қиладиган фикрга олиб борувчи ишларда мутахассисларга мурожаат қилади. Бу ўринда тўғри фикрни олади. Чуқур изланишлар талаб қилинмайдиган ва амалга олиб борадиган ишларда Уммат мажлисига мурожат қилади ва бу ўринда кўпчиликнинг раъйи олинади (бундай ишларда волий вилоят мажлисига мурожаат қилади ва ундан юқорига ҳам шундай давом этади).

 Зарурат туғилганда Халифа Уммат бирлиги учун ибодатларда ҳам маълум раъйни танбанний қила олади. Мубоҳ ишларни афзаллигига қараб бажаришга буйрийди. Бундай ҳолда фуқароларга бу буйруқларни бажариш вожиб бўлади.

2. Сиёсий ҳизблар

 Сиёсий ҳизблар Умматнинг исломий фкрлари тиниқ, туйғулари тўғри бўлишига хизмат қилади. Давлатни Исломни қандай татбиқ қилаётгани бўйича муҳосаба қилади.

3. Уммат (фуқаролар)

 Фуқаролар (давлат тобеълари) Халифага итоат қилади. Уммат мажлиси ва сиёсий ҳизблар орқали, шунингдек, шахсий ва оммавий ҳолатда муҳосаба қилади. Агар Халифадан гуноҳ иш содир бўлса, бундан қайтаради, аммо итоатдан бош тортмайди. Қачонки халифада очиқ куфр кўринсагина қилич кўтариб (қуролли қўзғолон) билан қарши чиқади. Уммат мана шу тарзда сиёсатда иштирок этади.

 Бу Исломий Давлат мавжуд бўлган ҳолатдаги амалга оширилувчи сиёсий низом. Аммо ҳозирги вақтдагидек, Ислом Давлати йўқ бўлган вақтда исломий сиёсий ҳизблар – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатданидек – давлатни тиклаш учун фикрий-сиёсий кураш олиб боради. (Мусулмонлар ташкил этган, аммо демократияга асосланган ҳизблар исломий деб аталмайди. Шунингдек, Исломга асосланиб, бироқ демократия тариқати билан иш олиб бораётган ҳизблар бу йўлларидан қайтарилади). Бугунги кундаги фикрий кураш Умматга исломий фикрларни тиниқлаштириб бериш ҳамда туйғуларини тўғрилашдан иборат. Сиёсий ишлар бўлса мустамлакачиларнинг режаларини фош қилиш ва Уммат манфаатларини табанний қилишни тақазо қилади. Шулар билан бир вақтда исломий ҳизблар ҳаётнинг ҳар бир соҳаси исломийлашиб боришига хизмат қилади.

 Уммат бўлса исломий сиёсий ҳизбларнинг Ислом Давлатини тиклаш йўлидаги фирий-сиёсий курашларига қўшилишлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлашлари вожиб. Уммат мана шу йўл орқали сиёсатга аралашаётган бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here