Халифалик давлатининг қулатилиши мусулмонлар бошига тушган энг катта фалокат бўлди

484
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифалик давлатининг қулатилиши мусулмонлар бошига тушган энг катта фалокат бўлди

Бунга сукут қилганликлари бадалини шу кунларимизга қадар оғир шаклда ўтаб келмоқдалар

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Халифалик давлатининг қулатилиши мусулмонлар бошига тушган энг катта фалокат бўлганини, унга сукут қилганликлари бадалини шу кунларимизга қадар оғир шаклда ўтаб келаётганларини таъкидлади. Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилди:

«Халифалик қулатилиши билан Исломнинг энг катта асосий ҳалқаси узилиб, хўжайинлик – демократия ниқоби остида одамлар устидан темир ва олов билан ҳукм юритаётган золим ҳукмдорлар қўлига ўтди. Бу билан шариат ўз хўжайинлигини, Уммат ўзининг энг яхши Умматлигини, мусулмонлар ўз ҳокимиятлари ва бошқа халқлар ўртасидаги ҳайбатларини йўқотди. Оқибатда мусулмонлар худди бўрилар галаси ҳужумига учраган етим қўзилар ҳолига тушиб қолдилар. Бу эса, капиталистик системанинг ҳукмрон бўлиб, бутун оламни ўз оловида куйдиришига олиб келди».

Матбуот баёнотида Шомдаги мусулмонларга қуйидагича мурожаат қилинди:

Ғарб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлиши вақти аллақачон келганини билиб турса-да, буни олдини олишни ўзининг тақдирий масаласи қилиб белгилади. Шу боис, сиз Шомдаги мусулмонлар кўриб турибсизки, Ғарб Исломни четлаштириб, ўзининг тузумларини тиқиштиришда ҳамда Умматни уйғотиш ва Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётганларга қарши курашишда зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Бироқ унинг ўжарлиги Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик нури қайта чарақлашига ҳаргиз тўсқинлик қилолмайди. Чунки Халифалик Аллоҳнинг албатта рўй берувчи ваъдаси, Росули акрам ﷺнинг хушхабаридир.

Роя газетасининг 2021 йил 24 феврал чоршанба кунги 327-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here