«Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар» кампанияси Тунисни мустамлака қилган кофирларга қарши кампаниядир

750
0

«Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар» кампанияси Тунисни мустамлака қилган кофирларга қарши кампаниядир

Мусулмон фарзандлари бўлган хавфсизлик хизмати ходимлари айни кампания доирасида иш олиб бораётган даъват эгаларини нега қамоққа олмоқдалар?!

Уруш ҳаром қилинган Ражаб ойининг биринчи кунида, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий Халифалик ағдарилганининг аламли юз йиллиги хотирасида бошлаган «Эй мусулмонлар Халифаликни барпо қилинглар» номли кампаниянинг илк дамларида хавфсизлик хизмати ходимлари Ҳизб аъзолари Афиф Халиф ва Умар Аҳмадларни қўлга олиб, Сақият Зайт шаҳридаги хавфсизлик идорасига олиб кетишди. Бу икки йигит Сафоқис шаҳрида «Эй мусулмонлар Халифаликни барпо қилинглар» номли баннерларни илишга ҳаракат қилишаётган эди. Улар фаолиятига рухсат берилган партия сафида сиёсий фаолият олиб боришларига қарамай, хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Хавфсизлик хизмати ходимлари биродаримиз Афиф Халифнинг Халифаликни барпо этишга чақириш борасидаги шаръий бурчи ва табиий ҳуқуқини талаб қилишига тўсқинлик қилишар экан, унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишди. Илинаётган баннернинг манбаси ва кампания доирасида баннер илаётган шахсларнинг исмлари аниқлангач, адвокат иштирокида протокол тузилиб, биродарлар озод этилди. Биродаримиз Афифга шифохонада даволаниши учун йўлланма берилди.

Маълумки, биз Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти аъзолари расмий сиёсий синфнинг мустамлакачи кофирга қарам эканини фош этиб, уларни Уммат тарафида туришга ҳамда унинг масалаларини, айниқса рошид Халифаликни барпо этиш масаласини қўллаб-қувватлашга чақириб келамиз. Бу нарса барчага маълум бўлишига қарамай, айрим хавфсизлик хизмати ходимларининг бунга нисбатан тутаётган позицияси бизни ҳайрон қолдиряпти. Аллоҳни, Унинг Росулини ва мўминларни дўст тутишни буюрадиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтаришни талаб қиладиган Ислом ақидаси талабларига эътибор бермаётган ҳамда фикр юритмасдан ҳамон сиёсатчиларнинг кўрсатмаларини бажаришда давом этаётган баъзи бир хавфсизлик хизмати ходимларининг позицияси бизни таажжублантиряпти. Ҳолбуки, Улар сиёсатчиларнинг малайлигини ҳамда юрт мусибатлари сабабчиси ҳам улар эканини, жуда яхши билишади. Бундан ташқари, сиёсатчиларнинг кўрсатмаларини бажариш оқибатида сўнгги намойишларда ҳамда Бен Али қочиб кетганидан кейин ўзларининг халқ томонидан таҳқирланганига ҳам узоқ вақт бўлгани йўқ. Шундай экан, сиёсатчилар ва уларнинг айрим кадрлари орқали берилаётган мустамлакачиларнинг кўрсатмалари хавфсизлик хизмати ходимларини душман қўлидаги таёққа айлантириб қўйганини, уларни халқдан узиб, шаънини ерга урганини наҳотки англаб етишмаса?! Наҳотки, Аллоҳ Таоло қиёмат куни содир этган ишлари ҳақида улардан сўрашини ва у кунда хўжайинлари улардан тонишини билишмаса?!

إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُواْ مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُواْ

«У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар» [Бақара 166]

Шу нарса аниқки, даъват йўлидаги қийинчиликлар Ҳизб ут-Таҳрир қатъиятини кучайтиради. Қамоққа олиш ва озодликдан маҳрум қилишлар Ҳизб аъзоларининг матонатини кучайтириб, Аллоҳнинг нусратига бўлган ишончларини янада оширади. Наҳотки, улар буни билишмаса?!

Ҳизб ут-Таҳрир «Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар» дея бутун мусулмонларга сидқидилдан хитоб қилмоқда. Токи улар Халифаликни барпо этиб, ўз ҳаётларини Исломнинг буюк низоми билан қайта бошласинлар. Бу нидо энг аввало хавфсизлик хизмати ходимлари ва ҳарбийларга қаратилган. Шундай экан, улар ҳақ томонга ўтиб, ҳукмдорларнинг хиёнатидан халос бўлсинлар ва Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлига қулоқ солсинлар:

أَرَأَيْتَ الَّذِي يَنْهَى * عَبْدًا إِذَا صَلَّى * أَرَأَيْتَ إِن كَانَ عَلَى الْهُدَى * أَوْ أَمَرَ بِالتَّقْوَى

«(Эй инсон), бир бандани (яъни Муҳаммад алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида (намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри йўлда бўлса, ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми)?» [Алақ 9-12]

Абу Жаҳл мағлуб бўлиб, Муҳаммад ﷺнинг даъвати ғолиб бўлган. Худди шунингдек, рошид Халифаликка бўлган даъват ҳам яқин кунларда ғолиб бўлиб, барча душманлар устидан ғалаба қилажак.

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here