Ислом энергия манбаларини умумий мулк бўлишини вожиб қилган

506
0

Ислом энергия манбаларини умумий мулк бўлишини вожиб қилган

Умумий мулкни хусусийлаштириш жамоат ҳуқуқини поймол қилиб, манфаатларига хавф солади

Бажва-Имрон режимининг «ислоҳот» сиёсати нефть маҳсулотлари нархининг охирги ойда уч баробарга, яъни ўн рупияга ошишига олиб келди. Одамлар 2020 йил сентябрдан бери бир ойда икки марта «ёндирувчи бомбага» (нефть нархининг кўтарилишига) дуч келмоқдалар. Бу эса, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошишидан ташқари озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ҳам кўтарилишига сабаб бўлди. Дарҳақиқат, экспорт товарларимиз халқаро рақобатбардошлигини йўқотди. Бу эса, ҳукуматни экспортчиларга ажнабий валюта тушумлари борасида субсидиялар тақдим қилишга мажбур қилмоқда. Ҳукумат бир неча ой ичида электр энергияси нархини 3.30 рупияга оширмоқчи. Одамлар, деҳқонлар, савдогарлар ва ишчилар ҳақиқатда эзилган. Халқаро Валюта Фонди эса, ўз программаси бўйича ишларни қайта тиклаганидан кейин ёқилғи ва электр энергияси нархларини оширишни талаб қилмоқда.

Албатта энергия сектори хусусийлаштирилишини оқлаш учун энг аввало давлат энергетика тармоқларини атайлаб нотўғри бошқарувга тиқиб қўйилади. Натижада, худди суюлтирилган табиий газ секторида бўлганидек энергетика ҳам хусусийлаштирилади. Шунинг учун энергетика секторидаги бузуқ бошқарув нефть, газ, суюлтирилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ва электр энергияси каби хом ашёларнинг ўғри капиталистлардан иборат мафияга – токи, бу мафия одамлар ҳисобига улкан фойдаларга эришиши учун – хусусийлаштириб беришни оқлайдими? Ахир давлат одамларга маъқул келадиган нархларда энергия билан таъминлаши лозим эмасми? Ягона ўлчов фақат моддий манфаатдан иборат бўлган ҳамда ҳеч қандай инсоний қийматларга эътибор берилмайдиган капиталистик демократия соясидаги хусусий секторга қандай қилиб энергетика секторини топшириш мумкин? Демократия инсон ҳукмронлиги тушунчаси орқали йирик капиталистларга бошқарув назорати учун эшикни катта очиб беради. Уларнинг қонунчилик ва сиёсат ишларига тўла ҳукмронлик қилишлари ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Демократияда режим тўлалигича элита қўлида бўлади. Одамларнинг ҳуқуқлари эса, бугун бутун дунёда бўлаётганидек бир сиқим капиталистлар қўлида гаровда бўлади. Шундай ҳолатда нефть, энергия, ва суюлтирилган нефть гази маҳсулотлари жамоат мулки деган эътиборда давлат ихтиёрига берилиши, ҳар қандай фойдадан қатъий назар иложи борича паст нархларда сотилиши, ишлаб чиқаришдаги харажатлар камайтирилиши ва инфляцияни пасайтириш зарур эмасми?!

Ислом нефть маҳсулотлари ва электр энергиясини жамоат мулки бўлишини вожиб қилган. Бу эса, бирор шахс, ёки ширкат, ёки давлат уларга эгалик қилиши мумкин эмас деганидир. Шунинг учун уларнинг ҳақиқий ва қонуний эгалари одамлардир, давлат эса одамлар номидан уларни идора қилади. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ:‏‏‏‏ فِي الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар учта нарсада шерикдирлар: Сув, ўт-ўлан ва оловда». Ибн Можжа ривояти. Капиталистик демократияда Исломнинг ушбу ҳукмини татбиқ қилиб бўлмайди. Чунки унда жамоат мулклари мулк эркинлиги баҳонасида хусусийлаштирилади. Исломнинг бу ҳукмини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясидагина татбиқ қилиш мумкин. Чунки ёлғиз Халифаликкина Қуръон ва Суннат билан ҳукм юритади. Эй мусулмонлар яқинлашиб келаётган Ражаб ойида, яъни Халифалик қулатилганининг юз йиллигида Халифаликни барпо қилинг.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here