Британия АҚШнинг Суриядаги сиёсий ечимини қўллаб-қувватламоқда Сурия дунёвий коалицияси буни олқишламоқда

324
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Британия АҚШнинг Суриядаги сиёсий ечимини қўллаб-қувватламоқда Сурия дунёвий коалицияси буни олқишламоқда

«Замон васл» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 19 жумодулаввал, милодий 2021 йил 3 январ якшанба куни) нашр қилган хабарда қуйидагилар таъкидланган:

«Сурия миллий коалицияси Британия ҳукуматининг Суриядаги жиноятларга жавобгар шахсларни жавобгарликка тортиш вазифасига риоя қилганини олқишлади. Айниқса, Британиянинг режим ва унинг шерикларига нисбатан Европа Иттифоқи томонидан қўйилган санкцияларни Британиядаги махсус санкциялар тизимига кўчириш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилди.

Сурия миллий коалицияси кеча жума куни нашр қилган баёнотида ўзининг Бирлашган Қироллик билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳамкорлик бўйича коалициянинг махсус гуруҳи то жиноятчилар жавобгарликка тортилиб, Хавфсизлик Кенгаши қарорларига мувофиқ сиёсий ечим ижро этилгунга қадар АҚШнинг «Қайсар» номли санкцияларининг ижро этилишини кузатиб боради.

Унинг сўзларига кўра, режим томонидан Сурия халқига қарши содир этилган геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш каби жиноятлар халқаро фаол томонлардан алоҳида ўзига хос позиция талаб қилади. Бу позиция жиноятчиларни жавобгарликка тортишни кафолатлайдиган ҳамда ўтиш даври адолатини сиёсий ечим доирасида бўлишини таъминлайдиган позициядир».

Роя:

Британиянинг Сурияга аралашиши ҳам Американинг сиёсий ечимини қўллаб-қувватлаш линияси бўйлаб кетмоқда ва буни у жиноятчи Асад режимига санкциялар киритиш орқали амалга оширмоқда. Анави малай, хоин коалиция эса, Американинг «Қайсар» санкцияларини мамнуният билан қабул қилганидек, буни ҳам шундай мамнуният билан қабул қилмоқда. Зотан, «Қайсар» санкцияларидан мақсад Асад режимини сақлаб қолиш ҳамда сиёсий ечим билан шуғулланиш учун уни қайта ишлаб чиқиш эди ва ҳамон шундай бўлиб қолмоқда. Халқаро ҳамжамиятнинг Женевада қабул қилган заҳриқотил сиёсий ечими ҳам, Хавфсизлик Кенгашининг 2254 рақамли қарори ҳам мана шу нуқтаи назарда бўлиб, мақсад, Шом қўзғолонини йўқ қилиш ва ниҳоят, ифлос қонхўр режимни мустаҳкамлашдир.

Роя газетасининг 2020 йил 13 январ чоршанба кунги 321-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here