Саудлар оиласи Исломга қарши уруш очган оила

447
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саудлар оиласи Исломга қарши уруш очган оила

Ал-Ваъй журнали (ҳижрий 1442 йил жумодулаввал, милодий 2020 йил декабр ойидаги 412-сонида) бундай хабар нашр қилди:

«Тарихчи ва ёзувчи аёл Рўзи Башир «Архивлар уруши: Саудия Арабистонидаги тарихий сиёсат» номли китоб ёзди. Ёзувчи бу китобда 1932 йили таъсис этилган Саудия Арабистони систематик равишда қўллаб келган услуб ҳақида ёзади. Унга кўра, бу давлат ушбу минтақа тарихи борасидаги ўзига ёқмаган ҳикояларнинг ўқув дастурларига киритилишига ҳамда музейлар ва архивлардан жой олишига йўл қўймай келган. Бу услубларни қўллаш орқали ўзи истаган суратга мос келмаган барча нарсаларни, айниқса, Усмоний давлатнинг тарихий меросига ёки асл келиб чиқиши араб бўлмаган, Жанубий Осиё ва Индонезиядан келган муфаккир ва фаолларга тегишли бўлган нарсаларни ўзидан нари қилмоқда. Жанубий Осиё ва Индонезиядан келиб, ҳаётнинг ижтимоий, сақофий жиҳатларига таъсир ўтказган муфаккир ва фаолларга Султийя мадрасаси ва бошқа мадрасалар битирувчиларини мисол қилиш мумкин. Ёзувчи Саудия, шу жумладан Маккаи Мукаррама ва Ҳижоз минтақасининг бой сақофий тарихидаги бузилган жиҳатлар ҳақида ҳам гапириб ўтган. Китобда ёзилишича, ушбу давлат (1990-1991) йиллар бўлиб ўтган Кўрфаз урушидан кейинги Сауд оиласи тарихини ёзиш, архивлаштириш, абадийлаштириш ва дунёвийлаштириб ёзишга қаттиқ уринган. Шунингдек, давлат музейлар, архив марказлари ва тарихий жойларни ўз ичига олган ва мамлакат тарихининг расмий талқинига зид келадиган тарихий жойларни вайрон қилишга ҳаракат қилиб, бу йўлда миллиардлаб долларларни сарфламоқда. Ёзувчининг таъкидлашича, жорий минг йилликнинг биринчи ўн йиллигида Макканинг марказидаги тарихий ва муқаддас жойлар зудлик билан бузиб юборилган. Шунингдек, унинг минг йиллик тарихга эга бўлган жойлари темир ва шишадан иборат осмонўпар биноларга алмаштирилган. Ушбу ўн йиллик охирига келиб шаҳар маркази деярли қурилиш майдонига айланиб қолган.

Масжид атрофига эса, турли мақсадда ишлатиладиган ўнлаб бинолар қурилиши бошланган. Кранлар Ислом бешиги бўлмиш ушбу даргоҳ осмонини тўсиб қолган, бир вақтда тутунли туман Масжидул Ҳаромни ўраб олган. Қурилиш майдонлари ва қазиш учун мўлжалланган оғир техника шаҳарнинг умумий кўринишига айланган. Чидаб бўлмас шовқин-суронлар ва ахлатларни айтмаса ҳам бўлади. Шаҳарнинг жанубий тарафида эса, майдони уч квадрат километр келадиган чуқур қазиб қўйилган бўлиб, яқинда у ерга Шом лойиҳаси қурилар эмиш. Аслини олганда бу жой Умар тоғи лойиҳаси яқинидаги Султия мадрасаси жойлашган ер эди. Бу ишлар исломий тарихни ўчириш ҳамда Сауд оиласининг Риёз шаҳридаги тарихи ва меросини сақлаб қолиш учун жиддий эътибор билан амалга оширилмоқда».

Роя:

Саудлар оиласи ҳукмдорлари араб уқолини (бош кийим) ва «исломий чопон»ни кийган илмонийлардир. Мана, тақдир тақозоси билан, уларнинг шарманда башаралари Ислом Умматига бу дунё ҳаётининг ўзидаёқ фош бўлди-қолди. Ҳали эртага қиёмат куни уларнинг бошлари узра хиёнат байроғи кўтарилиб, Одам \дан то қиёматгача ўтган бутун халойиқ олдида расво-шармисор бўлишади. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يُقَالُ: هَذِهِ غَدْرَةُ فُلَانٍ»

«Қиёмат куни ҳар бир хиёнаткорнинг байроғи бўлиб, бу фалончининг хиёнати, деб айтилади». Ибн Батол буни «жазонинг оғирлиги, бадном қилиш ва шарманда қилишнинг қаттиқлигидир», дея изоҳлаган.

Ўз динини сотиб хоин ҳукмдорларга итоат этган уламолар айбдор бўлиб қолаверадилар. Чунки улар ҳукмдорларнинг хиёнатларини одамларга безаб кўрсатдилар, ҳақдан ўзгани гапирмаслик тўғрисида Роббиларига берган ваъдаларидан воз кечиб, ўша ҳукмдорлар билан бирга ҳалокатга юз тутдилар.

Роя газетасининг 2020 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here