Тунис режими Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини тақиқлаш сиёсатига астойдил киришди

383
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис режими Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини тақиқлаш сиёсатига астойдил киришди

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти режим ва режим югурдакларининг Ҳизб фаолиятини сиқувга олиши билан собиқ президент Сабсий сиёсатидан кетаётганини ҳамда тахтдан ағдарилган Ибн Алини эслатувчи разил услублардан фойдаланаётганини қоралади. Ўтган пайшанба Таҳрир журнали Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти қароргоҳида асрдан сўнг мулоқот йиғини ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ «Тунисдаги жиноят фавқулодда вазиятми ёки режимнинг бўҳрони» номли ушбу мулоқотга келган меҳмонлар кутилмаганда қароргоҳнинг хавфсизлик кучлари томонидан ёпиб қўйилганини гувоҳи бўлдилар.

Жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, бундай деди:

«Бу каби арзонгаров услублар Ҳизб ут-Таҳрирни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш ғоясидан ҳаргиз қайтара олмайди. Зотан, Тунисдаги мусулмонлар ўзларининг ушбу исломий юртларида Исломнинг татбиқ этилишини истайдилар ва ушбу истак-интилишларига Халифалик давлати билан етишадилар. Қачон Ислом татбиқ этилса, юртдаги ҳўлу қуруқни баробар ҳалок қилган, бойликларни ва одамлар нонини тортиб олган ушбу манфур режим ағдарилади, сўнг, улар қайта ўз мустақиллик, хавфсизлик ва бойликларини қўлга киритадилар».

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here