Ливан: ягона вариант юртни ташлаб чиқиб кетишми?!

427
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливан: ягона вариант юртни ташлаб чиқиб кетишми?!

Муҳандис Муждий Али қаламига мансуб

Ливан вужуди ташкил топганига юз йил бўлди. Бундан юз йил олдин Европа давлатларининг – аввало Франциянинг – Ислом диёри бўлмиш Халифалик ичкарисида таъсир доираси шу даражада кучайган эдики, ҳатто уларнинг таъсири «озчиликларни ҳимоя қилиш» даъвоси билан Жабали Лубнонда буюк Халифалик давлати ишларига аралашишгача… кейин 1920 йил 1 сентябрда Франция томонидан «Ливан», деб номланган давлатнинг эълон қилинишигача етиб борди.

Ливан тоифачилик асосида ташкил этилди. Шунинг учун у ҳақиқий маънодаги жамият эмас, балки, бир тузилмадир. Ҳақиқий маънодаги жамият бир-бирини тўлдирадиган, уйғун фикр ва туйғулар тармоғи билан ўзаро боғланган бўлади ҳамда айни тармоқнинг таркибидан ҳокимият келиб чиқади, ҳокимият эса, инсонлар ишларини қонун ва тузумлар билан бошқаради, одамлар бу ҳокимият ва бошқарувчиларга рози бўладилар. Аммо Ливан бир нечта гуруҳлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида кичик гуруҳларни ташкил қилади. Бу гуруҳдаги урф-одат миллатчи тоифачилик асосида ташкил топган бошқа барча гуруҳлардаги урф-одатдан фарқ қилади. Чунки тоифалар ушбу сунъий вужуд таркибидаги одамлар бирикмасидир. Ҳатто мана шу тоифалар ҳам ўзидаги одамларни ҳақиқий жамият алоқалари билан боғламайди. Балки улар бир-бири билан халқлар сифатида алоқа қилишади ва бошқа тоифалардан ҳам айни халқлар сифатида ажралишади. Демакки, ушбу тоифалар қабилачиликка яқин бўлган тарафкашликка асосланган.

Демак, Ливанда ҳеч қандай ҳақиқий жамият ҳам, инсонлар ишларини бошқарадиган уларнинг ўзидан туғилган ҳақиқий тузум ҳам мавжуд эмас. Балки у ерда партиялар ва гуруҳлар бўлиб, ҳаммаси тоифачиликдан бошқа нарсага асосланмаган. Бирор муаммо пайдо бўлса, уларнинг ҳар бири ўзининг бадбўй ирқчилиги ва тоифачилигига ўтиб олади. Ҳатто айни вужудлар ташкилотлари ва уларнинг раҳбарлари ҳам тоифачилик асосида бўлиниб олишган. Масалан, Эмигрантлар фонди дурузларники, Тараққиёт ва ободонлаштириш кенгаши суннийларники, Жануб кенгаши шиаларники, казино маронитларники… ва ҳоказо. Бундан чиқди давлат ва ҳокимият талон-торож этилиб, улушга айланиб бўлган, раҳбарлар ва уларнинг яқинлари бу ўлжадан инсонлар ҳисобига бойиб ётишибди… уларни инсон манфаатлари ҳам, инсоннинг ўзи ҳам заррача қизиқтирмайди!

Мана шу нарса инсонларни шахслар ва оилалар даражасида ўзларининг асосий турмуш омилларидан маҳрум бўлишларига, уларни мана шундай сифатдаги давлатда қолишларига мажбур қилди. Бечора Ливандаги инсонлар юртни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлаётган эканлар, юрт манзарасини Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадислари тасвирлаётган кўринади:

مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِناً فِي سِرْبِهِ، مُعَافًى فِي جَسَدِهِ، عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ، فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا

«Ким ўз уйида хотиржам, тани саломат ҳолда тонг оттирса ва унинг бир кунлик емиши бўлса, гўё бутун дунё унга тўплаб берилибди».

Шу боис, инсон Ливанда уни ҳимоя қиладиган миллатчилар ёки унга иш берадиган тоифачилар томонига ўтмаса, у ҳар томонлама тинч-хавфсиз яшолмайди ва касал бўлса даволанолмайди. Устига-устак, бу тарафда ўткир иқтисодий кризис сўнгги пайтларда Ливан лирасининг долларга нисбатан курсини шу даражада тушириб юбордики, деярли у бор қадрини йўқотди. Ҳатто одамлар ўзларининг кунлик емишларини ҳам тополмайдиган аҳволда қолдилар. Одамларнинг тинимсиз ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, сўнгги пайтларда яққол кўзга ташланиб қолган талончилик ва ўғирлик ҳолатлари, мана шу аҳволни очиқ ифодасидир. Демакки, бу аҳволда на хавфсизлик бўлсин, на саломатлик ва на кунлик емиш. Ҳатто сўнгги пулини судхўрлик банкларида сақлаётганлар ҳам, бугун уни йўқотиш хавфи остида қолмоқдалар. Давлат узоқ йиллардан бери ўзининг Марказий банки орқали инсонлар омонатлари устида ўйин қилиб, юртни юз миллиард долларга яқин қарз остида ингратиб келмоқда. Оқибатда, ёш авлод мана шу қарзнинг оловида жизғинак бўлиб, уни ўзларининг кунлик емишлари ва омонатларидан тўлашга мажбур қолмоқдалар. Ҳатто давлат Халқаро Валюта Фонди ортидан чопмоқда. Бу эса, Ливан кризисининг, балки агар бу режим сақланиб қолаверса, ҳатто келгуси авлод кризисининг нақадар чуқурлигини кўрсатиб турибди.

Шунинг учун Ливан аҳлида умидсизлик даражаси жуда юқори. Чунки уларнинг таълим даражалари қандай бўлишидан қатъий назар, иш жойлари етишмайди, ойликлар эҳтиёжларига етмайди. Бунинг устига, турмуш даражалари билан молиявий ва иқтисодий вазиятлари бутунлай орқада қолиб кетди. Электр энергияси, сув, ахлат, соғлиқни сақлаш ва «ижтимоий таъминот» каби давлат хизматлари буткул издан чиқди. Ҳатто давлат бир ойдан бери электр энергиясини кунда икки соатдан зиёд таъминлай олмай қолди! Ливандаги электр муаммоси худди халқаро камёб моллар муаммосига ўхшайди. Халқаро Валюта Фонди айни муаммодан Ливан режимини шантаж қиладиган бўлиб қолган. Шантажлиги шундаки, Ливаннинг мана шу Фондга аъзо бўлди, дегани у қўяжак шартлар билан жарлик тубига қулади, деганини англатади. Масалан, валюта курсини эркинлаштириш, асосий эҳтиёж молларидан давлат қўллаб-қувватловини тўхтатиш, хусусийлаштириш, давлат активларини сотиш, солиқларни ошириш ва давлат секторларидаги иш ўринларини қисқартириш каби шартлар.

Шу сабабдан юртдан чиқиб кетиш ва бугунги бундай мавжуд вазиятдан қочиш турли қатламдаги Ливан фарзандлари назарида «ечим калити»ига айланиб қолди. Иш фақат камбағал ва мискин инсонларга чекланмай, балки ҳолати ўртача бўлган ва ҳатто ўзига тўқ кишилар ҳам бу вазиятдан қийналадиган бўлиб қолдилар. Бунга юртдаги шахсий, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий хавфсизликнинг йўқлиги сабаб бўлди. Зотан, айнан шу хавфсизлик барқарорликнинг калити ҳисобланади. Айрим статистик маълумотларга кўра, юртдан чиқиб кетиш (иммиграция) даражаси 42 %га кўтарилган. 2019 йилнинг январ ойи ўрталаридан ноябр ойи ўрталарига қадар юртни 61.924 нафар ливанлик тарк этган. 2018 йили бу кўрсаткич 41.766 нафарни ташкил қилган.

Шу ўринда наҳотки бирдан-бир вариант юртни тарк этиш бўлса?! деган савол туғилади. Биз бунга ҳеч иккиланмай бундай деймиз: Юртни тарк этиш фақат ягона вариант бўлиб қолгани йўқ, балки анчадан бери шундай бўлиб келиш билан бирга, бугунги кунимизда бу шахслар ва оилалар учун жиддий хавфга ҳам айланиб қолди. Гувоҳ бўлаётганимиздек, юртда ирқчилик даражаси тобора ортмоқда ва капиталистик тузумнинг – айниқса, коронавирус пандемияси пайдо бўлиши билан – одамларни бошқаришдаги айб-нуқсони очилиб қолди. Зеро, бу пандемия Италия, Испания, АҚШ, Британия… каби Ғарб давлатларига кучли зарба берди. Бироқ, шундай бир пайтда ҳам давлатнинг ечимни Халқаро Валюта Фонди қўлидан қидираётганлиги одамлар олдида, айниқса, асосий иммигрантларни ташкил қилаётган ёшлар наздида юртни тарк этишдан бошқа танловни қолдирмаяпти.

Шунинг учун асл ечим уни Халқаро Валюта Фондидан ташқаридан топишга даъват этишдан иборат. Чунки Ливан мусулмон юртларининг кичик бир бўлагидир. Аччиқ ва ширин кунлари бир бўлган ушбу минтақанинг табиий, инсоний ва ижтимоий давомидир. Чунки турли шаклдаги хавфсизликнинг бузилиши каби бошдан кечирилаётган бу нарсалар фақат Ливанга чекланмайди, балки мусулмон юртларининг ғарбидан то шарқигача чўзилган. Бинобарин, бу юртлардаги инсонлар ташвиши бутун минтақани айни кризислар ва бузилишлардан олиб чиқишдан иборат бўлиши керак. Чунки қачон бутун исломий юртлар қўзғалса, ана шунда Ливан айни қўзғалишнинг салмоқли ҳиссасига айланади. Шу қўзғалиш билан Ливан аввалдан бошлаб ҳозиргача бошдан кечираётган тил бириктирувларнинг нишонига айланмай қолади. Бу билан географик жиҳатдан боғлиқлигига қўшимча, ҳазорий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан Исломий оламнинг бир қисми бўлган ўзининг асл ўрнига қайтади. Ана шундагина бу юрт Тинч океанидан то Атлантикагача чўзилган бепоён жамиятнинг бир қисми бўлгани сабабли ўзининг турли кризисларидан чиқа олади, исломий ҳаётни қайта бошлаб, ўзлигига, яшаш тариқатига қайтади, чунки бу тариқат Ливанни ҳам, бошқа давлатларни ҳам бу дунёда осуда ҳаёт кечириш ва охиратда Аллоҳ Субҳанаҳу ризосига эришиш билан таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, Ливан юз йилдан бери, ўз асли-Халифаликдан узилганидан бошлаб муваффақиятсизлик кетидан муваффақиятсизликка юз тутмоқда ва то ушбу аслига қайтмагунича ҳаргиз тўғри йўлини тополмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати Ливаннинг аслидир.

Роя газетасининг 2020 йил 29 июл чоршанба кунги 297-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here