«Апелсин агенти», деган нарса Американинг инсоният тарихидаги қора саҳифаларини асло ўчира олмайди

531
0

«Апелсин агенти», деган нарса Американинг инсоният тарихидаги қора саҳифаларини асло ўчира олмайди

Ал-Жазира нет сайти (ҳижрий 1440 йил 14 шаъбон, милодий 2019 йил 20 апрел шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бугун шанба куни Қўшма Штатларнинг маълум қилишича, АҚШ армияси томонидан Вьетнам урушида қўлланган «апелсин агенти», номли заҳарли модда сақланувчи ҳарбий омборни тозалаш кампанияси бошланган бўлиб, бунинг харажати 183 миллион долларни ташкил қилади.

Маълумки, америкаликлар апелсин агенти моддасини Вьетнам урушида қўллашган бўлиб, бу нарса нуқсонли болалар туғилиши, саратон касалига чалиниш ва ногиронликларга ҳанузгача сабаб бўлиб келмоқда.

Америка апелсин агентини 1962-1971 йиллар мобайнида Вьетнамнинг жанубий қисмига 80 миллион литр сепган. Гербицид бўлган ва дарахт япроқларини қуритиб ташлайдиган бу модда билан Америка коммунист жангариларини яшириниб ётган ерларидан қочиб чиқишга мажбур қилиш ва озиқ-овқатдан маҳрум этиш мақсадида қўллаган эди. Аммо унинг бу уриниши муваффақиятсиз бўлган».

Роя газетаси шарҳи:

Мана, инсониятнинг бош чаноғи устига қурилган Америка давлатининг қора тарихи. Асл ерлик халқ бўлган қизил танлиларни қатли ом қилиш ва Японияда атом бомбаси қўллашдан тортиб, Вьетнамда қирғинбаротлар содир этишгача, сўнг самолётлар, танклар, сув ости кемалари, авианосецлар ва кучли қурол-аслаҳалар ёрдамида Афғонистон, Ироқ, Шом ва Яманда Ислом Умматига қарши қатли ом қилишгача, ҳатто яқинда Афғонистонда энг катта бомбани қўллашгача… барча-барчасини мана шу давлат содир этди. Бу қилмишларни мусулмон юртларидаги хоин ва малай ҳукмдорларнинг ёрдами билан амалга оширди. Хусусан, жинояткорликда ўзидан қолишмайдиган бу Россия давлатидан Шом аҳлини қирғин қилиш ва уларнинг қўзғолонларини тугатишда ёрдам олди.

Америка умуман, башариятга, хусусан, Ислом Умматига қарши содир этаётган ўзининг мана шундай қилмишлари тарихини «инсонпарварлик» ёрдамлари орқали ҳамда БМТ каби ўзига қарашли ташкилотлар орқали ўчира оламан, деб ўйлаётган бўлса, чучварани хом санабди. Бу ташкилотлар аслида, унинг айни жиноятларини яшириш ва даҳшатли оқибатларини хаспўшлаш учун ташкил қилинган. Айниқса, бугун бу муассасаларнинг зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига дори-дармон ва озиқ-овқат тақдим этиш муқобилида номусга тажовуз қилиш, жинсий ғараз йўлида фойдаланиш ва болаларни эксплуатация қилиш амалиётларини содир этаётгани фош бўлиб, ҳақиқий башаралари кўриниб қолди.

Башарият бундай жиноятлари учун Американи асло унутмайди. Ислом Уммати ҳам ундан ҳисоб сўрашга тайёрланиб турибди. Мана, Уммат – қирғинбаротлар, талон-торож ва Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм юритиш каби бошига тушган зулмдан қутулиш учун ер юзининг шарқию ғарбида бош кўтарди. Умматдаги бу ҳаракат охири, Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга олиб боради. Ушбу Халифлик Америкадан содир этган барча жиноятлари учун ҳисоб талаб қилади ҳамда унинг ва бошқа мустамлакачи давлатларнинг ёвузлигидан бутун оламни халос этади, шунингдек адолат улашувчи, инсоннинг юксак обрўси ва даражасини ҳимоя қилувчи Исломни ёяди.

Роя газетасининг 2019 йил 30 апрел чоршанба кунги 232-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here