Мужоҳид учувчи, икки шараф соҳиби Сайфуллоҳ Аъзамнинг вафоти муносабати билан таъзия

605
0

Мужоҳид учувчи, икки шараф соҳиби Сайфуллоҳ Аъзамнинг вафоти муносабати билан таъзия

2020 йил 14 июн якшанба куни Бангладеш пойтахти Даккада қаҳрамон учувчи, икки шараф соҳиби Сайфуллоҳ Аъзам Аллоҳнинг раҳматига қовушди. Аллоҳ Таоло уни ўзидан олдинги Аллоҳнинг йўлида жанг қилган Холид ибн Валид, Салоҳиддин Айюбий ва Муҳаммад ибн Қосим каби биродарлари, шунингдек, ўз қуроллари билан Аллоҳга берган аҳд-паймонларида садоқатли бўлган барча чавандозлар билан бирга қилсин, раҳматига олиб, бепоён жаннатидан жой берсин.

Дарҳақиқат, марҳум икки шарафга, яъни, яҳудийларга ва мушрик ҳиндларга қарши жанг қилиш шарафига ноил бўлган. Сайфуллоҳ Аъзам Ҳинд давлатига қарши мардона жанг қилган қаҳрамонлардан биридир. У Ҳинд кучларига қарши ўн иккита муҳим зарбани муваффақиятли амалга оширган… Шунингдек, Ҳиндистон қуролли кучларига қарашли самолётни уриб тушириб, ҳарбий шараф орденига сазовор бўлган. 1967 йил Сайфуллоҳ Аъзам сафдошлари билан биргаликда яҳудий вужудига қарши жанг қилган. У яҳудийларга қарши учта ҳаво кучларида, Иордания, Ироқ ва Покистон ҳаво кучларида хизмат қилган ягона учувчи сифатида шуҳрат қозонганди. Яҳудий вужудига қарашли самолётларни барча мужоҳидларга қараганда энг кўп уриб тушириш билан рекорд ўрнатган эди. Аллоҳ биродаримизни раҳмат айлаб, гўзал мукофотлар билан мукофотласин.

Шу муносабат билан Сайфуллоҳ Аъзамнинг Иордания, Бангладеш ва Покистон армияларидаги қуролдошларига шуни эслатмоқчимиз: ушбу марҳум биродарингиз озод этиш учун жанг қилган Фаластин, ҳамон жирканч босқинчилардан азият чекмоқда, ҳалигача сиздек сайфуллоҳларнинг озод этишига мунтазир бўлиб турибди. Сиз исломий қўшинларга шуни ҳам эслатиб қўяйлик, икки қибланинг биринчиси ва икки ҳарами шарифнинг учинчиси бўлмиш Ақсо масжиди яҳудийлар ва кўчиб келиб жойлашган подалар томонидан кечаю кундуз оёқ ости бўлмоқда. Бу ҳам етмагандек, яҳудийлар ушбу муқаддас даргоҳни бузиб, унинг ўрнига ўзлари даъво қилган ибодатхоналарини қуриш учун тил бириктиришяпти. Бу ёқда эса, яҳудийларга қардош бўлган мушрик ҳиндлар давлатининг Кашмирни истило қилиб, Ҳиндистондаги мусулмонлардан ўч олаётганини ҳам сизларга эслатиб қўяйлик. Бу давлат Бангладеш-Ҳиндистон чегараси ва Ҳиндистон-Покистон чегараси ҳудудида яшайдиган мусулмон биродарларингизга тажовуз қилмоқда.

Шуларнинг барчаси сабабли ҳамда жиҳоддаги қуролдошингиз Сайфуллоҳ билан қилган қасамёдингиздан келиб чиққан ҳолда, сиз холис зобитлар унинг муаттар тарихини қайта жонлантирмоғингиз даркор. Шубҳасиз, унинг тарихи, Аллоҳнинг яҳудийлар ва мушриклардан иборат душманларига қарши жанг қилиб, муборак Фаластинни ва мазлум Кашмирни озод этиш тарихидир.

Эй Покистон, Бангладеш ва Иордания армияси сафидаги холис зобитлар!

Биламиз, сиз яҳудийларга, ҳинд мушрикларига ва Ислому мусулмонларнинг барча душманларига қарши жанг қилишга интиқсиз. Биламиз, сизни Аллоҳ йўлида жанг қилишдан тўсиб турган нарса юртларимиздаги мусулмонлар елкасига миниб олган анави мусаллат ва малай илмоний режимлардир. Шунинг учун биз сизни ушбу режимларни ағдаришга ҳамда динингизга ва Умматингиз масаласига нусрат беришга даъват қиламиз. Ушбу нусрат, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам бериш билан амалга ошади. Зеро, Халифалик давлати барпо бўлганда, рошид халифа жиҳод майдони сари сизга қўмондонлик қилиб, барча босиб олинган мусулмон юртларини озод этади ва бошқа юртларни фатҳ қилади, шу орқали Аллоҳ нозил қилган бошқарувни қайта жорий қилади. Ўша кунда сизда Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи ўз тасдиқини топади:

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бор. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here