Жээнбеков бош вазир истеъфосини қабул қилди

565
0

Жээнбеков бош вазир истеъфосини қабул қилди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфосини қабул қилди. 15 июнда Абилгазиев радиочастоталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқишга қарор қилган.

  “Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Абилгазиев Муҳаммадкалий Дуйшекеевичнинг истеъфоси қабул қилинган фармонни имзолади”, деб маълум қилинган президент матбуот хизматида.

 Парламентдаги кўпчилик коалицияси собиқ бош вазир ўринбосари Кубатбек Бороновни бош вазирликка номзод сифатида кўрсатди.

 Изоҳ: Қирғизистон “мустақиллик”ка эришганидан буён ўтган 29 йил давомида 31 марта бош вазир алмашди. Вақтинчалик бош вазир вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган Боронов бош вазирларнинг 32-си бўлди. Ҳатто, баъзи сиёсатчилар икки мартадан бош вазир лавозимини эгаллашга улгиришди. Баъзида президент ўз лаёқатсизлигини яшириш ёки бирор мустамлакачи давлат манфаати рўёбга чиқарилганидан сўнг  – Қирғизистонни ЕОИИга олиб кириш каби – бош вазирни “қурбонликка” келтирган бўлса, баъзида бош вазирнинг ўзи Қирғизистонда чуқур илдиз отган коррупцион схемаларда бош бўлиб, истеъфога чиқарилганидан сўнг панжара ортига ташланди…

 Ҳар сафар бош вазирнинг ўз вазифасини уддалай олмаслик ёки коррупцияга йўл қўйганликда айблаб ишдан бўшатилишига қарамай, Қирғизистон иқтисодида ҳам, сиёсий йўналишида ҳам бирор ижобий, жиддий ўзгаришлар бўлмади. Чунки, муаммо тизимда эмас, балки ТУЗУМда. Қирғизистонда барча нарсани моддий манфаат асосига қурувчи капиталистик тузум татбиқ қилинар экан қанча бош вазир ёки ҳукмат аъзолари ўзгаришига қарамай ҳеч қачон ўзгариш ва ривошланиш бўлмайди. Сабаби, амалдорлар ўзлари эгаллаб турган вақтинчалик ҳокимиятдан фойдаланган ҳолда фақат ўзи, оила аъзолари ва яқинларининг моддий жиҳатдан таъминлаб олиш ҳақидагина фикрлашади. Улар на халқ ва на Аллоҳ олдида масъул эканликларини ҳис қилишади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here