БМТ глобал озиқ-овқат етишмовчилигидан огоҳлантирди

699
0

БМТ глобал озиқ-овқат етишмовчилигидан огоҳлантирди

 Ҳозирда дунёда 820 млн киши етарлича озиқ-овқатга эга эмас ва пандемия сабабли бу рақамлар ошиб боради. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

 Гутерришнинг таъкидлашича, дунё пандемия сабабли глобал озиқ-овқат етишмовчилигига тўқнаш келди.

 “Агар зудлик билан чоралар кўрилмаса, озиқ-овқат билан боғлиқ глобал фавқулодда вазият юзага келиши мумкинлиги тобора аёнлашмоқда. Бу фавқулодда вазият юз миллионлаб болалар ва катталар учун узоқ давом этувчи оқибатларга эга бўлиши мумкин”, деб айтган Гутерриш.

 БМТ бош котибининг айтишича, ҳозирда 820 млн киши етарли миқдорда озиқ-овқатга эга эмас ва бу рақамлар шубҳасиз ошиб боради. “Озиқ-овқат етказиш тизимларимиз жабр кўрмоқда ва коронавирус пандемияси вазиятни ёмонлаштирмоқда”, – деб айтган Гутерриш.

 БМТ давлатларга аҳоли озиқ-овқат тизимини энг муҳим деб тан олишни ва бу соҳада ишловчи одамлар ҳимоясини таъминлашни тавсия қилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксиз етказилишини таъминлаш учун давлатларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, транспорт ва маҳаллий бозорларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш тавсия қилинган.

 Бундан ташқари, БМТ аҳолининг энг заиф қатламлари – болалар, ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар, кексалар озиқ-овқатга эга бўлишлари учун ижтимоий қўллаб-қувватловни кенгайтириш зарур деб ҳисобламоқда. 

 Изоҳ: Бугунги кунда бутун оламда юз бераётган оғир иқтисодий вазият учун капитализм жавобгар эканлиги инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Чунки бундай оғир иқтисодий шароитда минглаб инсонлар яшаб, аксари очарчилик натижасида ўлмоқда. Расмий маълумотларга кўра, дунёда ҳар сонияда бир шахс очликдан ҳалок бўлади. БМТ, Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди капитализмнинг асосий қуроллари бўлиб, улар ривожланаётган давлатлардаги ёмон иқтисодий аҳволдан бевосита жавобгардир. Улар воситасида бир ховуч шахслар дунё бойликларининг асосий қисмига эга чиқиб, қолган инсонларни очлик ва қашшоқлик исканжасига улоқтирмоқда. Капитализм ер юзига қашшоқлик, касаллик, уруш ва очарчилик олиб келди.Капиталистлар моддий манфаат топиш мақсадида бу каби иқтисодий қийинчилик ва очарчиликларни сунъий равишда ҳам вужудга келтиришади. Барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиз, етакчи давлатлар томонидан коронавирус пандемияси ваҳимаси ортидан дунё бўйлаб юз миллионлаб одамларни карантинга олиб, уйларига тиқиб қўйиши, тирикчилик воситаларидан сунъий равишда тўсиши шундоқ ҳам кунлигини кунда топиб тирикчилик қиладиган, асосан исломий юртлар фуқаролари ва қашшоқ давлатларни иқтисодий инқироз ёқасига олиб келиб қўйди. Энди эса барча ишларнинг бошида турган капиталистлар БМТ орқали гўёки шу одамлар “ғамини еб”, уларни очарчилик таҳдидидан қутқармоқчи бўлишмоқда…

 Оламнинг капиталистлар зулмидан қутқаришнинг ягона йўли ер юзида адолат билан ҳукм юритувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини вужудга келтиришдир. Чунки, Ислом ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришга кафилдир. Ислом ер юзида татбиқ қилиниб, унинг устидан ҳукмронлик қилган пайтда қашшоқликка қарши курашиб, унга барҳам берган. Чунки Ислом шахсни меҳнат қилиш, ризқ топиш ва унга ҳаракат қилишга ундайди, қариндошларга алоқадор нафақани фарз қилди. Закот ва садақалар ҳамда умумий ва давлат мулкидан камбағаллар учун нафақа белгилаган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 “Қўшниси оч бўла туриб, тўқ ҳолда тонг оттирган киши менга иймон келтирмабди”,деганлар. 

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here