Ислом Умматининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши чиқишига Ливия намуна бўла оладими?!

696
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом Умматининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши чиқишига Ливия намуна бўла оладими?!

Ливия телеканалларидан бирида муборак Рамазон ойи мобайнида бериб бориладиган бир программада яширин камерада тортилган тасмалар намойиш қилинди. Унда диктор қўлида босқинчи яҳудийлар рамзи туширилган микрофон ушлаб олиб, Ливия аҳлига бундай савол беради: «Исроил»га нефт экспорт қилинишига қандай қарайсиз? Бироқ, дикторнинг саволига, унинг микрофонидаги яҳудийлар рамзига, бундан ташқари, дикторнинг ўзини «Исроил» телеканалидан, деб таништиришига қарши момақалдироқдек берилган жавоблар бундан ҳам кутилмаган ҳодиса бўлди. Диктор саволи тугаши биланоқ суҳбатдошлар унга маломат тошлари ёғдириб юборишди… Босқинчилар микрофони ва канали, уларга ишловчи диктор Ливияга қаердан келиб қолди каби саволлар билан зарбалар йўллаб, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришнинг ҳар қандай шаклига норози эканликларини билдиришди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг сайтида нашр қилган баёнотда қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу – мусулмон юртларидаги жиноятчи ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштираётган қўрқоқ ҳукмдорларнинг Ислом Умматига мансуб эмасликларига, фақат ўзлари ва Ғарбдаги хўжайинларига мансубликларига яққол мисолдир. Ислом Уммати ва унинг фарзандларига келсак, кўриниб турибдики, улар яҳудий вужудини муборак Фаластин заминидан илдизи билан қўпориб ташлаш лозим бўлган душман давлат, деб билишади. Зеро, улар яҳудийлар билан алоқаларни нормаллаштиришни рад этадилар ҳамда худди анави жинояткор ҳукмдорлар ва Фаластин режими узоқ йиллардан бери босқинчи билан мослашиб яшаётганидек ўзлари ҳам мослашиб яшашни ор деб биладилар. Ушбу ҳодисада яна шу нарса ҳам кўриниб турибдики, душман томонидан бўлиб юборилган ва малайлар томонидан ноҳақ ном ва чегаралар билан ажратиб ташланган бўлишларига қарамай, Ислом Уммати ҳануз ўзини бир бутун Уммат деб билмоқда».

Роя газетасининг 2020 йил 6 май чоршанба кунги 285-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here