Мусулмонлар ер юзига етакчилик ва ҳукмронлик қилишга энг муносиб эканликларини англаб етиш вақти келди

719
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонлар ер юзига етакчилик ва ҳукмронлик қилишга энг муносиб эканликларини англаб етиш вақти келди

Либерал капиталистик тузумнинг муваффақиятсизлиги аллақачон ўз исботини топган эса-да, бироқ коронавирус эпидемияси дунёни вайрон қилаётган айни дамдаги кризисни назорат қилишда айни тузумнинг нақадар омадсиз эканини исботлаб қўйди. Шунинг учун мусулмонлар башариятни касаллик ва эпидемиялардан қутқаришга, одамларни чирик капитализмдан халос этишга Хитойдан ҳам, АҚШдан ҳам, бошқа давлатлардан ҳам энг муносиби ўзлари эканини тушуниб етмоқлари лозим. Чунки улар шундай бир Умматдирларки, қалбларида соғлом сиёсий ва руҳий ақида бор ва бу ақидадан инсоннинг барча муаммосини ҳал этишга қодир бўлган тузум балқиб чиқади ҳамда улар ҳеч кимда бўлмаган бойликларга ва энергияга эга. Бу эса, улардан ушбу ақида ва ундан балқиб чиқадиган тузумни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали татбиқ ўрнига қўйишни талаб қилмоқда. Халифалик давлати ўз фуқароларига, уларнинг динлари, миллатлари ва рангларидан қатъий назар, тўғри ва реал бошқарувни тақдим этади ва бунда ҳеч қандай моддий ва иқтисодий фойдани кўзламайди. Йўқ, балки унинг ғояси аввало, шу орқали Аллоҳ Таолони рози қилиш, қолаверса, фуқароларига манфаат етказишдир. У шундай давлатдирки, ваболар билан заифлашмайди ва кризислар пайтида ўзига қарши курашаётган душманларидан ёрдам сўрамайди. Балки ўзининг барча ички имкониятлари ва Уммат энергиясини ишга солиб, бутун инсоният эришган илм-фан ва технологиядан оқилона фойдаланади ва буларни инсоният манфаати учун ишлатади… барча кризислар ва фавқулодда ҳолатларга доим тайёр туради. Буни буюк шариат аҳкомлари талаб қилганидек, давлатнинг жавобгарлиги остидаги ишлар бўлгани учун шундай қилади.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here