Аллоҳдан қўрқинг, чунки сизнинг мақолангиз Исломнинг буюк фарзларидан бирини оёқости қилмоқда!

630
0

Жаноб Муҳаммад Ятимга

Аллоҳдан қўрқинг, чунки сизнинг мақолангиз Исломнинг буюк фарзларидан бирини оёқости қилмоқда!

Аввало Ислом саломи билан бошлаймиз, Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 2020 йил 29 мартда «Ал-Жазира нет» сайтида «Ислом давлати» тушунчаси ҳақида дискуссия… Исломда давлатнинг алоҳида андозаси борми?» номли мақолангиз эълон қилинди. Унда сиз Халифалик ҳақида ёзиб, тарихдаги энг буюк давлатнинг шаънини пастга уришга ҳаракат қилгансиз. Ҳолбуки, бу давлатни Исломий Уммат ўзининг Пайғамбари бўлмиш саййидимиз Муҳаммад ﷺдан мерос қилиб олган. Бу давлатнинг ўзига муносиб андозаси ва барчага маълум низоми бор. Бу давлатнинг етакчиси Росулуллоҳ ﷺнинг халифаси ёки мўминлар амири деб номланади. Бу давлатни тиклаш, яхлитлигини сақлаб қолиш ва уни кенгайтириш учун улуғ саҳобалар жонларини беришган. Унинг кучи тарих давомида шаҳидлар қони билан суғорилган…

Эй жаноб Муҳаммад Ятим, агар Исломга чин дилдан содиқ бўлсангиз, давлат тиклаш борасида Пайғамбарингиздек ҳаракат қилинг. Мен сизга нафақат фақиҳлар, балки бутун Уммат учун маълум тушунчага айланиб қолган нарсани исботлаб бермоқчи эмасман. Балки мен сизга битта ҳодисани мисол келтираман. Бу ҳодиса шубҳасиз Халифаликнинг зое кетиши нақадар хатарли эканини ва бу ишда сусткашлик қилган кишининг гуноҳи нақадар катта бўлишини тасдиқлайди. Бу ҳодиса саййидимиз Усмон розияллоҳу анҳуга байъат бериш пайтида бўлиб ўтган воқеалардир…

Чиқарган ҳукми учун танбеҳ берган бозордаги аёлга тавозеълик билан муомала қилган улуғ саҳоба саййидимиз Умар ибн Хаттобнинг ўлими яқинлашгач, у киши мусулмонларнинг ўзларига халифа қилиб танлашлари учун жаннат хабари берилган олтита саҳобанинг номзодини тавсия қилди. Уларга уч кун муҳлат бериб, қарши чиққанларни қатл қилишга буюрди. Ҳа, агар халифа сайлаш амалиётида вақтни зое кетказсалар, Пайғамбарлардан кейинги энг яхши одамларни қатл қилишга буюрди. Умар ибн Хаттоб жаннат хабари берилган саҳобанинг қонини тўкишни ҳалол деса-ю, саҳобалар сукут қилиб турадими? Бундан олдин айни шу саҳобалар Умарга бир парча матони ортиқча олволди деган гумон билан танбеҳ берган эдилар. Лекин улар Халифалик фарзини нақадар улуғлиги, ҳатто у жондан ҳам азизлигини билишгани учун бу масалада Умарнинг қилган ишига сукут қилдилар. Эй жаноб Муҳаммад Ятим, энди тасаввур қилиб кўринг, агар сиз саййидимиз Умар ибн Хаттоб ҳузурида бўлсангиз ва у киши сизнинг ушбу мақолангизни ўқиса, сизни қандай жазолаган бўлар эди?

Бу Умматда ўзини Исломга чин дилдан содиқлигини даъво қилиб, сўнгра Исломий давлатни ўз устунидан ажратишга чақирадиган ва уни бошқа давлатлар қаторига қўшадиган авлод чиққан эмас. Бундай ишни Халифалик қулатилгандан кейинги даврда яшаган авлод қилди. Чунки улар душманлари олдидаги нарсалардан сеҳрланиб қолишди ва мустамлакачилар сақофатидан таъсирланишди. Натижада, мустамлакачиларнинг ўлжасига айланишди. Сўнгра малай ҳокимларнинг зўравонлигига сукут қилишди ва уларга шерик бўлишди, ўзларини Исломий Умматга ярашмайдиган баҳоналар билан оқлашди.

Дарҳақиқат, Халифалик 1924 йил қулатилди. Ўша даврда давлат Ғарб эришган муваффақият туфайли ҳарбий жиҳатдан эсанкираб қолган ва мағлубиятга учраган эди. Аллоҳ Таоло Уммат ичидан ҳазорат ва маданиятни фарқлай оладиган, Ислом билан уйғониш йўлини, яъни соф, тоза ва ёрқин йўлни кўра оладиган кишини чиқарди. Бугун Халифалик Ислом Умматида жамоатчилик фикрига айланди ҳамда у бу ишда ёрдам бериб, уни тиклайдиган кишиларни интизорлик билан кутмоқда.

Аллоҳдан қўрқинг, мўминнинг қалби хотиржам бўлмайдиган гапни айтишдан сақланинг. Илмоний бошқарув низомига чақиришдан сақланинг. Кўрмаяпсизми, Аллоҳ Таоло бу низом етакчиларига кўзга кўринмас аскарларини, яъни микробларни юборди. Натижада, бу низом мувозанатини йўқотиб, ўз ишини бажара олмай қолди. Ана шимолдаги қўшниларингиз яъни европаликларга қаранг, улар қўрқувдан қалтирашмоқда, парчаланмоқда ва қалбларда ноумидлик пайдо бўлган. Улар даъво қилган бирлик кундан-кунга парчаланмоқда. Натижада, келишувларини бекор қилиб, бир-бирларини ёрдам бермасликда айблашмоқда.

تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى

«(Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир» [Ҳашр 14]

Эй жаноб Муҳаммад Ятим! Биз сизни бу ишлардан қайтишга, илмонийликни ташлашга, Ғарб ва унинг низомидан юз ўгиришга чақирамиз. Шунингдек, Уммат билан бир сафда туриш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклашда унга ёрдам беришга чақирамиз.

إِنَّ اللَّهَ يُدْخِلُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ جَنَّاتٍ

«Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни жаннатларга дохил қилур» [Ҳаж 14]

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here