Кунлик озуқасини кунда топадиган оилалар озиқ-овқати тугаётганидан арз қила бошлади

827
0

Кунлик озуқасини кунда топадиган оилалар озиқ-овқати тугаётганидан арз қила бошлади

 

 Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини жорий қилиш бошланганидан буён қарийб ўтган уч ҳафта якунига етар экан, айрим оилаларда озиқ-овқат тугагани тўғрисида хабарлар келмоқда.

 Озодликка мурожаат қилаётганларнинг аксарияти кундалик ҳаражати учун ишлаб пул топиб келганлардир ва уларнинг оиласида иқтисодий муаммолар кўпаймоқда.

 Кам таъминланганлар рўйхатига кирмайдиган бундай оилалар хайрия озиқ-овқатларидан ҳам маҳрум қоляпти. (“Озодлик телеграм”)

Изоҳ:  Ислом ақидаси – бизни Аллоҳ яратди ва унга қайтамиз. Ўлим, касаллик ва бошқа барча қазоий офатлар ҳам, уларни кўтарилиши ҳам, Аллоҳдан деб эътиқод қилинади. Ҳаётини шу Ақидага боғлаб, ҳар бир ишини ушбу дунёқарашига мувофиқ шакллантирилади. Натижасини асос қилинмайди!

 Ўзбекистон ҳокимияти ҳам, ўзининг ички имкониятларини ҳисобга олмай Ғарб оламининг матбуот ваҳима тарқатиш коалициясига қўшилиб олди.

 Қирғизистон халқидан фарқли Ўзбек фуқоролари анча “сабрли”. Режим уларни оч бўлишса ҳам товуш чиқаришларига йўл бермайди. Аслида фуқороларининг аҳволи бундан анча ёмонроқ.

 Ўзбек халқининг эркинликлари, иқтисодий имкониятлари анча чекланган бўлиб, фуқороларнинг давлатга қарамлиги ўта кучли. Улар карантинда ҳам давлатдан умид қилишда давом этишади. Ўз имкониятлари билан узоққа бора олишмайди. Хусусий ер, мулклар чекланганлиги боис одамларда ортиқча захира маҳсулотлари кам.

Ўзбекистон, шунингдек бошқа аграр (ночор) давлатлар Ғарб оламига эргашиб, имкониятларини ҳисобга олишмади. Иқтисодий ночорликлари билан бир қаторда, бу юртларда бузуқ системанинг маҳсули бўлган коррупция авжига чиққан. Ҳатто халқ йиғиб берган ёки бошқа эҳсонлар ўз ўрнига етиб боришида муаммолар пайдо бўлаяпти.

Аллоҳга таваккул қилиб, вабо келганидаги шаръий ҳукмга мувофиқ тадбирлар кўрилганида, икки дунё ҳалокатидан сақланиб қолар эдик.

 Шундай қилиб, тўғри муолажа – касалликни чиққан ерида изоляция қилиш, беморларни карантинга олиш, уларни ғамхўрлик билан парваришлаб, бепул даволашдан иборат бўлиб, соғлом одамлар ўз ишларини давом эттирадилар. Ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт худди касаллик келиб чиқишидан олдин қандай бўлган бўлса, ўшандай давом этади. Одамларнинг умумий ижтимоий ҳаёти тўхтатиб қўйилиб, ўзлари уйларга изоляция қилиб қўйилмайди. Иқтисодий ҳаёт фалаж аҳволга келишига, ёки инқироз янада мураккаб тус олиб, қўшимча муаммолар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.

 Ҳизб ут-Таҳрир амири шайх Ато Абу Рашта

Инсонлар ажални алдамоқчи ёки уни четлат ўтаман деб Аллоҳга ширк келтиришади ёки шаръий ҳукумни бузиб, уни ўз ақилларидан келиб чиққан чора тадбирларга боғлаб олишади. Натижада Аллоҳнинг синовидан тўғри фойдаланиб қолиш неъматидан маҳрум бўлиб, оқибатда ҳар иккала дунёда бахтсизлик ва ночорлик аҳволига тушиб қолишади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here