Уммат инқироздан қутулиши ва қадр-қимматини сақлаши учун фақат Ислом йўлига юриши лозим

477
0

Уммат инқироздан қутулиши ва қадр-қимматини сақлаши учун фақат Ислом йўлига юриши лозим

Бугун мусулмонлар уларга хизмат қилишга ва уларни фалокатлардан қутқаришга ҳаракат қиладиган ҳокимларга жуда муҳтождир

Ислом Уммати шу кунларда аламли кунни, яъни Исломий давлат қулатилган кунни хотирламоқда. Бу давлатнинг асосларини Росулуллоҳ ﷺ Мадинаи Мунавварада тиклаган эдилар. Сўнгра бу давлат мусулмонлар орасида авлоддан авлодга мерос бўлиб келди. Исломий давлат ўн уч асрга яқин вақт шу тарзда давом этди. У ҳақиқатда адолат манбаи, қадр-қиммат лагери, мазлумлар қароргоҳи ва Ислом Умматининг мустаҳкам қалъаси бўлиб келди. У ердан зулм ва золимлар қувилди ҳамда даъват ва жиҳод орқали ер юзидаги халқларга Ислом шариатини етказиш учун яхшилик тарқалди. Унинг мусулмон ва ғайримусулмонлардан иборат фуқаролари тинчлик ва омонлик билан унинг бағрида яшади.

Лекин вақт ўтиши билан бу давлат ҳомийларини ғафлат босди, аҳолиси истак хоҳиши йўлига юрди ва душманлари томонидан тил бириктирилиб, ҳийла қилинди. Бу ишда хоин араб ва турклар ёрдам берди. Уларнинг етакчиси Ислом ва мусулмонларнинг душмани, аср жиноятчиси Мустафо Камол эди. Британия томонидан етиштирилган бу кимса Уммат кўксига заҳарли ханжар бўлиб санчилиб, мусулмонларнинг халифасига хиёнат қилди… Шунингдек, ҳижрий 1343 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Халифалик низомини бекор қилиб, араб ва мусулмонларни ёмон кўришдан бошқа нарсаси бўлмаган илмоний давлатни тиклади. Бу кун Роббилари ва исломий ақидаларига холис кишилар хотирасидан ўчмайдиган аламли кун бўлиб қолди… Ўша кунда дунё зулматга тўлди, унинг қуёши ботди ва ҳақиқат чўкди. Шундай қилиб, олам 99 йилдан бери яхшиликдан маҳрум ҳолда яшамоқда, турли фалокат ва мусибатларни бошдан кечирмоқда…

Уммат ўша кундан бошлаб кофир босқинчилар нишонига айланди. Бу кофир босқинчилар унинг бутунлигини бузиб, қадр-қимматини тўкди, бойликларини талон-торож қилиб, юртлари ўртасига чегаралар тортиш орқали мусулмонларни парчалади. Улар Ватанпарварлик, миллатчилик ва бадбўй қабилачилик наъралари орқали жоҳилият оловини ёқишди. Шунингдек, бутун Халифалик бошқаруви мобайнида Умматни бошқариб келган исломий шариат аҳкомларини четга чиқаришди. Унинг ўрнига кофир капиталистик ақидадан келиб чиққан қонунларни татбиқ этиб, динлари ва тақдирлари битта бўлган биродарлар ўртасида уруш оловини ёқишди. Оқибатда Уммат қашшоқлик ва хорлик жарлигига келиб қолди, бошидан ишсизлик соя соладиган, танини турли касалликлар тилка-пора қиладиган бўлди. Масалан, бутун дунёга худди ҳашакка ўт кетгандек тез тарқалаётган бугунги коронавирус касаллиги каби. Шунингдек, кофирлар Уммат тепасига ўзларига малай ҳукмдорларни олиб келишди. Бу ҳукмдорлар кофирлар буйруғини бажариб, улар билан тил бириктиришмоқда, одамларни қийнаётган иқтисодий муаммолардан қутқаришга эса, ҳаракат қилишмаяпти. Балки бунга бозорларнинг касод бўлгани ва нефть нархлари тушиб кетгани, иқтисоднинг кризисга учраганини баҳона қилишяпти. Аслида эса, ўзлари одамларнинг бойликларини талон-торож қилиб, бир сиқим бойларга айланишди. Бу кофир давлатларга тақлид қилган золим ва мутакаббир давлатлар бугун улкан маблағларни фазони кашф этиш, қирғинбарот қуроллар ишлаб чиқиш, ўйингоҳ ва театрлар қуришга сарфлаб ётишибди. Сурункали ва оғир касалликка чалинган инсонларни даволаш ўрнига, фойдали дори-дармонларни монополия қилиб, уларнинг нархларини назорат қилиб келишмоқда.

Аҳвол шундай экан, биз Халифалик давлатидек Раббоний давлатга ва одил имомга жуда ҳам муҳтожмиз. Чунки одил имом одамларни инқироз ва камбағалликдан қутқариш учун ҳаракат қилади. Мазлумларга ёрдам беради, Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш орқали уларнинг хавфсизлиги ва қадр-қимматини таъминлайди. Шунингдек, юртларни мустамлакачи кофирлар ифлослигидан тозалайди.

وَنُرِيدُ أَنْ نَمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ * وَنُمَكِّنَ لَهُمْ فِي الْأَرْضِ

«Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб), барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз. Яна уларни ўша ерда барқарор қилишни (истаймиз)» [Қасос 5-6]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here