Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Пекин+25: Икки жинс ўртасидаги тенглик ниқоби ўз кучини йўқотдими?» номли оламшумул кампания бошлади

532
0

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Пекин+25: Икки жинс ўртасидаги тенглик ниқоби ўз кучини йўқотдими?» номли оламшумул кампания бошлади

Пекинда эълон қилинган программанинг иш бошлаганига 2020 йили йигирма беш йил тўлади. Бу программа кенг кўламли ҳужжат бўлиб, 1995 йили, сентябр ойи, Хитой пойтахти Пекин шаҳрида БМТ томонидан ўтказилган тўртинчи халқаро аёллар конференциясида қабул қилинган. Унинг мақсади аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш ва «Икки жинс ўртасида тенглик»ни пайдо қилиш орқали аёлнинг халқаро майдондаги ҳаётини яхшилашдан иборат. Бу программа ҳаётнинг барча соҳалари: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларини ўз ичига олади. Шунингдек, сиёсат ва қонундаги икки жинс масаласини давлатлар ичидаги барча соҳаларга киритишни кўзлайди.

Бу программада хотин-қизларга олам бўйлаб кенг имконият яратиш, икки жинс ўртасида тенгликни рўёбга чиқариш ва ҳар бир жойда хотин-қизлар ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга катта эътибор берилгани учун уни олқишлар остида қабул қилишди. Пекинда қабул қилинган ҳужжатга 189 та давлат суянади ва уларнинг ичида аксар исломий юртлар ҳукуматлари ҳам мавжуд. Бу давлатлар ушбу ҳужжатни ижро қилишга ва давлатлар ўртасида унинг амал жадвалини кучайтиришга имзо чекишган. Шунингдек, ушбу давлатлар ичида ҳужжатда келган мақсадларни ривожлантириш белгилаб қўйилган.

Бир неча ўн йилликлар ўтиб, Пекин ҳужжатида келган «Икки жинс ўртасида тенглик» тушунчаси ва бошқа халқаро иттифоқлар қадимги ва янги давлатлар ўртасидаги халқаро бренд (белги) ва давлатларнинг аёлларга нисбатан муомала ўлчовига айланган. Одамларнинг сақофий ва диний эътиқодидан қатъий назар ҳамда бу тушунчани Ғарб пайдо қилгани ва у одамлар ўйлаб топган илмоний ақида асосига қурилганига қарамай, ушбу ҳужжат барча одамлар қабул қилиши зарур бўлган оламшумул қадрият сифатида қараладиган бўлиб қолди.

Воқеда эса, аксарият одамлар «икки жинс ўртасидаги тенглик»ка барча аёлларга имконият яратиш, уларнинг ҳаётини яхшилаш ва халқлар ўртасидаги тараққиётни рўёбга чиқаришнинг зарур воситаси деб қарайдиган бўлиб қолди. Шунинг учун икки жинс ўртасидаги тенгликка қарши чиққан ҳар қандай ақида ва сақофат аёлнинг душмани, қолоқлик ва зўравонлик деб баҳоланадиган бўлди…

БМТ ташкилотининг турли агентликлари, илмоний ҳукуматлар ва ижтимоий фаоллар мана шу мақсадда исломий оилалар ва ижтимоий аҳкомларни нишонга олишди. Ортидан исломий юртларда тинимсиз алмашаётган режимлар юртларимизда ушбу исломий ҳукмларни бекор қилиш ёки ўзгартиришга ҳаракат қилиб келишди. Бу ишлар аёл ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда тараққиёт ва янгиланишни рўёбга чиқариш номли сохта пардалар остида амалга оширилди. Аксарият аҳолиси мусулмон бўлган давлатлар ва дунё бўйлаб исломий диаспораларга Ғарбнинг икки жинс ўртасидаги тенглик тушунчасини мажбур киргизиш мустамлакачи Ғарб давлатлари Исломга қарши мабдаий курашида ишлатаётган восита ҳисобланади. Буни Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида гавдаланадиган сиёсий низом сифатида ҳаётга қайтиши олдини олиш учун ишлатмоқда. Чунки рошид Халифалик уларнинг дунёдаги ҳукмронлиги ва манфаатларига чек қўяди. Шунинг учун узоқ йиллардан бери феминистик ташкилотлар билан мустамлакачи ўртасида кучли алоқалар давом этиб келмоқда.

Пекин ташаббуси ҳамда унинг олам бўйлаб икки жинс ўртасидаги тенглик масаласини кучайтириш учун амалга ошираётган интенсив ишларига йигирма беш йил тўлди. Лекин бугун аёллар бутун дунё, шу жумладан исломий юртларда сиёсий, иқтисодий, оилавий ва ижтимоий муаммоларга дуч келмоқда ва бу ҳолат кундан-кунга ёмонлашмоқда. Уларга имконият яратиб бериш ва ҳаётларини яхшилаш ҳақидаги ваъдалар рўёбга чиқмади. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти март ойида «Пекин+25: Икки жинс ўртасидаги тенглик ниқоби ўз кучини йўқотдими» номли оламшумул кампанияни бошлади. Ушбу кампания айни мавзу ҳақида китоб чиқариш билан якунланади. Бу китоб оламнинг турли жойларида апрел ойида ўтказиладиган аёллар ҳалқаларида Аллоҳнинг изни билан ўқилади.

Ушбу кампания «Икки жинс ўртасидаги тенглик» тушунчасига ва унинг аёл ҳуқуқларини кучайтириш, халқларни тараққий эттириш каби даъволарини пучга чиқаришга ҳаракат қилади. Шунингдек, икки жинс ўртасидаги тенглик тушунчаси оламшумул қадрият эмаслигини тушунтириш, бу тушунча аёл ҳаётини яхшилашда муваффақиятсизликка учрагани сабабларини ўрганиш, аёллар бугун йўлиқаётган турли муаммоларнинг ҳақиқий, мабдаий ва туб сабабларини шарҳлаш ҳамда Пекин ташаббуси ва бошқа халқаро аёллар иттифоқларининг кун тартибини фош қилишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари ушбу кампания асослар, қонунлар ва батафсил тартибларни ўз ичига олувчи Ислом низоми Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида сиёсий низом сифатида қандай татбиқ қилинишини тушунтиради. Яна бу низом қандай қилиб аёлнинг шаънини кўтариши, ҳуқуқларини таъминлаши, яшаш даражасини кўтариши ва давлат ичкарисида ҳақиқий тараққиётни рўёбга чиқариши ҳақида тушунтиради. Дунёнинг барча жойларида аёл учун кўпроқ адолатли, тинч ва гуллаб яшнаган келажак қуриш истагида бўлган кишиларни ушбу муҳим кампанияни кузатиш ва уни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Кампанияни қуйида кўрсатилган интернет сайтларида кузатиш мумкин:

Кампаниянинг интернетдаги сайти:

http://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/66354.html

Фейсбук саҳифаси:

https://www.facebook.com/WomenandShariaAR

Кампаниянинг даъват видеолари:

https://youtu.be/U0xeisf2LvY

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here