Халифалик қулатилганининг 99 йиллигининг аламли хотираси

472
0

Халифалик қулатилганининг 99 йиллигининг аламли хотираси

Эй мусулмонлар Халифаликни тикланг, чунки унда азизлик бор ва у билан халқлар ва умматлар орасидаги мартабамиз тикланади

Биз шу кунларда аламли хотиралар билан яшамоқдамиз. Зеро, ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 мартда аср жиноятчиси Мустафо Камол қўли билан Халифалик қулатилди. Дарҳақиқат, Халифалик қулатилиши улкан фожиа бўлган эди. Бу фожиа туфайли исломий давлатнинг барча томонлари титради.

Биз Умматга улкан мусибат ва аламли ҳодисани эслатмоқдамизки, у туфайли Уммат ўлимга яқин келиб қолди ва душманларининг ёмонлигидан ҳимоя қиладиган ҳақиқий етакчисиз қолди. Бошқача айтганда ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган тақволи, пок халифасиз қолди. Биз Халифалик қулатилгач, хасислар дастурхонидаги етимларга айландик. Йиртқичлар ўз ўлжасига ташланганидек бошқа халқлар бизга ташланадиган бўлди. Натижада, Фаластин ва бошқа исломий юртлар зое кетди. Устимизга ҳеч қандай жавобгарликни ҳис қилмайдиган, бизга қаттиқ қўл ва кофирларга хоксор рувайбизалар келди… Биз Умматга Халифалик қулатилганини эслатар эканмиз, уни қайта тиклаш буюк фарз экани ҳамда уни тиклашга ҳаракат қилмаслик катта гуноҳ эканини ҳам эслатамиз. Чунки мусулмоннинг елкасидаги жавобгарлик бой берилган фарзлар тожи, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш билангина соқит бўлади.

Ғарб ва унинг малайларини қўрқитаётган нарса Уммат ўзининг Исломига қайтаётганидир. Чунки Уммат сабот билан ҳаракат қила бошлади ва хавф тўсиқларини парчалади. Ғарб уларнинг устига тиклаб қўйган ва уларни жирканч азоблар билан қийнаётган ҳокимларига қарши қўзғалди. Ғарб мусулмон юртларда қўзғалган қўзғолонларнинг аксариятини ўраб олди ва барҳам берди. Лекин Уммат яна уйғониш йўлини изламоқда, Уммат ушбу кофир илмоний режимларни қулатиш учун яна бир марта зарба бермагунича ҳамда ушбу ҳокимларни жарга улоқтирмагунича тинчимайди.

Уммат уйғониш йўлида ушлаши лозим бўлган андоза рошид Халифалик андозасидир. Уммат ушбу андозага нафақат у иқтисодий, илмий ва бирлашиш соҳасида тенги йўқ муваффақиятга эришгани учун эргашади. Балки рошид Халифалик ўзидан тузум балқиб чиқадиган ақлий ва сиёсий ақидага суянгани учун эргашади. Бундан ташқари ушбу низом Аллоҳ Таоло шу Уммат учун рози бўлган ва Росулуллоҳ ﷺ унинг биносини қурган низомдир. Шунингдек, унинг фарзлиги саҳиҳ ҳадислар орқали таъкидланган. Саҳоба розияллоҳу анҳулар унинг фарзлигига ижмо қилишган ва шу йўлдан юришган. Натижада, давлатлар тикланиши вақтига таққослаганда жуда қисқа вақт ичида уни дунёдаги биринчи давлат мақомига кўтаришган.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here