Эй мусулмон юртларидаги армиялар: Сигирга сиғинувчиларнинг ўз биродарларингизга қарши жиноятлари наҳотки мўътасимлик ғурурини қўзғамаса?!

503
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мусулмон юртларидаги армиялар: Сигирга сиғинувчиларнинг ўз биродарларингизга қарши жиноятлари наҳотки мўътасимлик ғурурини қўзғамаса?!

Би-Би-Си арабий веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 6 ражаб, милодий 2020 йил 1 март якшанба куни) нашр қилган хабарда шундай келади:

«Кинон молик «Обзервер» газетасида нашр қилинган ўз мақоласида Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги манзара хавфсизликнинг беқарорлиги эмас, балки мусулмонларни нишонга олган ваҳшийлик манзарасидир, деди.

Ёзувчи Кинон Ҳиндистон кўчаларида оққан қоннинг жавобгарлигини ҳинд миллатчи партиясига ва унинг идеологиясига юклади ҳамда уни жирканч идеология, деб атади.

Ёзувчи бундай дейди: «Сўнгги ҳафталарда Деҳлида кузатилаётган манзарада ҳинд миллатчи партия аъзолари, асосан, ҳукмрон партия аъзолари мусулмонларга нисбатан зўравонлик жиноятларини содир этишди. Улар зўравонлик чоғида «Улуғлик илоҳ Рамагадир, Ҳиндистон ҳиндуларникидир», деган шиорни такрорлаб туришди».

Бу зўравонликлар ҳукмрон партия раҳбарларидан бири Капил Мишранинг халқ анжумани чоғида айтган сўзлари ортидан бошланди. Ўшанда у – агар полиция аралашиб, фуқаролик ҳақидаги қонунга қарши митинг қилаётганлардан кўчаларимизни тозаламайдиган бўлса, бу иш билан мен ўз тарафдорларимиз билан бирга шуғулланаман, деганди.

Мишранинг бу баёноти ортидан бир неча соат ўтиб, унинг тарафдорлари митингчиларга ҳужумни бошлашди. Бир неча кун ўтиб, мусулмонларнинг уй-жойлари, савдо дўконлари ва масжидларини ёқишди… Хавфсизлик хизмати манбаларига кўра, 39 нафар мусулмон ўлдирилди». Ёзувчи қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Ҳукмрон партия ҳиндуизмга эътиқод қилади ҳамда Ҳиндистондаги ягона ўзлик ҳиндуизм бўлиши керак деб билади. Мусулмонлар эса, Покистонга қайтиб кетишлари шарт, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ўтган ойда ҳукуматдаги вазирлардан бири шундай баёнот берди.

Ҳиндуист партия 2014 йил ҳокимият тепасига келганда ўз аъзоларининг экстремистик ва адоватли баёнотларига чек қўяр эди. Аммо бош вазир Нарендра Моди иккинчи муддатда ғолиб чиққач, ўз идеологиясини ифодалаганларга қарши кураш ва уларни қувғинга солиш сиёсатини жорий қилиш учун кенг имкониятлар яратиб берди.

2019 йил августда ҳукумат аксар аҳолиси мусулмон бўлган Жамму ва Кашмирнинг автономиясини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди ва буни ҳиндуизмга эътиқод қилувчилар талабига жавобан қилди… Сўнг қарорга норозилик билдириб чиққанларга ваҳшиёна муносабатда бўлди. Кейин фуқаролик тўғрисида яна бир қонун қабул қилди. Бу ҳиндистонликларга ўз фуқаролиги борлигини исботлашларини шарт қилди. Ваҳоланки, миллионлаб киши фуқаролигини тасдиқловчи бирорта ҳам ҳужжатга эга эмас».

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here