Ашраф Наолутнинг суиқасдга учраши мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар пешонасига тушган шармандалик тамғасидир

586
0

Ашраф Наолутнинг суиқасдга учраши мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар пешонасига тушган шармандалик тамғасидир

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайти ҳижрий 1440 йил 6 робиул-аввал, милодий 2018 йил 13 декабр пайшанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Босқинчилар армияси томонидан берилган расмий хабарга кўра, бугун эрталаб Наблус шаҳри шарқидаги Аскар номли янги лагерда «Вулқон амалиёти»ни амалга оширган Ашраф Наолутга нисбатан суиқасд уюштирилган.

Айни баёнотда махсус кучларнинг Аскар номли янги лагердаги уйларнинг бирида Наолутнинг жонига суиқасд қилишга муваффақ бўлгани айтилади.

Фаластиндаги тиббий манбанинг «Маан» ахборот агентлигига билдиришича, босқинчи кучлар хоналарнинг бирида ўн марталаб ўқ узишган, бунинг оқибатида хона қонга бўялган… Босқинчилар «Қизил Ой» ташкилоти гуруҳини воқеа жойига кириб, шаҳиднинг жасадини олишларига йўл қўймаган, уни ўзлари билан олиб кетишган.

Гувоҳларга кўра, шаҳид Наолут яшайдиган ерни босқинчиларнинг махсус кучлари келиб қуршаб олган ва уй ичкарисига бостириб киришган, отишмалардан сўнг, шаҳидни отиб ўлдиришган».

Роя газетаси шарҳи:

Босқинчи жинояткор яҳуд вужуди Ашраф Наолут роҳимаҳуллоҳни икки ойдан зиёд вақт қаттиқ қувғин остига олган эди… Ниҳоят, Наблусдаги уйларнинг бирида уни шаҳид қилишди. Биз уни шаҳид, деб биламиз, бироқ Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз.

Малъунларнинг ҳарбий техника ва автобуслари ўтган пайшанба куни Наблусга бостириб кириб, у ерни топтай бошлади. Ўз одатига кўра, Фаластин хавфсизлик хизмати қасддан кўздан ғойиб бўлиб, босқинчиларнинг шаҳарга кириб олишларига кўз юмиб турди. Бу орада босқинчилар кучлари шаҳид Ашрафга суиқасд қилиш амалиётини содир этиб, осонгина шаҳардан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғоят мункар жиноятдан шу нарса исботланмоқдаки, демак, яҳуд вужудининг Фаластин аҳлига қарши содир этаётган жиноятларига нисбатан на Фаластин режими томонидан бирор реакция билдирилади ва на бошқа мусулмон юртлари ҳукмдорлари томонидан. Яҳудийларнинг бундан кўнгли хотиржам. Шу билан бирга, бу жиноят босқинчи яҳудийларнинг нақадар қўрқоқлигини ҳам яна бир бор исботлади. Яъни, бу яҳудийлар қалбидаги Ислом ақидаси ва қўлидаги милтиғидан бошқа қуроли бўлмаган бир мўминга қарши суиқасдни тиш-тирноқларигача замонавий қуроллар билан қуролланиб, бу ҳам етмагандек, фаластинлик малай хавфсизлик хизматини ишга солиб, амалга оширишди. Шундай экан, сон-саноқсиз қўшинларимизнинг Аллоҳу Акбар, деган ҳайқириқларини эшитишса, нима ҳолга тушишаркин?! Зеро, бу қўшинимизнинг ҳам қалбида шаҳид Ашраф роҳимаҳуллоҳнинг ақидаси чуқур ўрнашган бўлади, барчалари мана шу яҳудийлар армиясига қарши жанг қилиш учун холис ва ростгўй қўмондон ортидан ҳаракатга келадилар!!

Ислом Уммати азиз жонлари ва қимматли моллари билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло йўлида қурбон бўлишга тайёр турган миллионлаб мард паҳлавонларга бойдир. Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир, бу Уммат Муҳаммад с.а.в нинг Уммати ҳамда ул зотнинг Холид ибн Валид, Қаъқо ибн Амр, Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳулар сингари буюк асҳобларининг авлодлари бўлса!

Ҳа, шундай буюк Уммат учун «Исроил» ва унинг қалъасини супуриб ташлаш жуда осон иш. Агар Умматнинг давлати қулатилмаганда эди, шунингдек, босқинчи яҳудийлар билан хавфсизлик ҳамкорлигини олиб бораётган ва улар билан муносабатларни нормаллаштиришга шошаётган анави ювиндихўр ҳукмдорлари унинг елкасига миниб олишмаганда эди, Уммат Аллоҳ яратган энг хор-разил халқи олдида заиф қолмас эди.

Роя газетасининг 2018 йил 19 декабр чоршанба кунги 213-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here