Жээнбеков энергетика тармоғидаги молиявий ҳисоботлар ошкор қилинишини маълум қилди

609
0

Жээнбеков энергетика тармоғидаги молиявий ҳисоботлар ошкор қилинишини маълум қилди

 Бугун, 20-февралда “Жогорку Кенеш”да ҳукуматнинг янги аъзолари қасамёд қабул қилди. Депуатлар ва ҳукуматнинг янги аъзолари олдида нутқ сўзлаган Жээнбеков энергетика соҳасига тўхталиб ўтди.

 Унинг айтишича, ҳозир Қамбарота-1 ва Юқори Норин каскадини қуриш учун инвесторлар кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, энергетика тармоғида йўқотишларни камайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

 Жээнбеков мазкур тармоқда асосий мақсад молиявий сарф-ҳаражатларни шаффоф қилиш эканлигини алоҳида белгилаб ўтди.

 Аслида энергетика тармоғида коррупция схемалари мавжудлиги кундек равшан. Бироқ, бу коррупционерларни айни шу ҳукуматдаги амалдорларнинг ўзи қўллаб-қувватлаб келишади. Улар эса ҳукуматпараст партияларни сайловларда ғолиб бўлишига моддий ёрдам кўрсатиб туришади.

 Энди энергетика тармоғидаги коррупция схемаларига келсак, бугунги кунда ГЭСлардан олинган электр энергиясининг тан нархи 16 тийин, Иссиқлик электр марказларида ишлаб чиқариладиган энергиянинг тан нархи эса 3 сом 63 тийиндан ҳисобланади. Иккаласининг ўртача нархи 70 тийин қилиб белгиланган. Бунга қўшимча сифатида техник йўқотишларга 26 тийин, қўшимча қиймат солиғи учун 11 тийин қўшилади. Шундай қилиб, ҳукумат электр энергияси тарифини ҳаводан олган рақамлар билан ҳисоблаб чиқариб келяпти. Аслида, ГЭСлардан олинадиган электр энергиясининг нархи 3 тийиндан 8 тийингача бўлиши мумкин. Масалан, “мустақиллик” йилларида Токтогул ГЭСидан олинган электр энергияси 7 тийиндан сотиб келинган. 2010-йиллари Алмазбек Атамбаев ҳам электр энергиясининг тан нархи 8 тийин эканлигини айтиб, 18 баробар қиммат сотилаётганини маълум қилган эди. Шу билан бир қаторда ИЭМларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳам ташқаридан импорт қилинадиган кўмир ва бошқа ошиқча чиқимлар билан ҳисобланиб, тариф баҳоси ошириб айтиб келинади. Бу камлик қилганидек, ГЭС ва ИЭМда ишлаб чиқарилган энергия баҳоси ҳам нотўғри ҳисобланиб 70 тийинга чиқиб кетган. Техник-тижорий йўқотишлар эса амалдорлар билан тадбиркорлар ўртасидаги бизнесга айланиб қолган. Дунё тажрибасида бундай йўқотишлар ошиб борса 7 тийинга етади.

 Мана шундай ўғри-қароқчилар дастидан Қирғизистон халқи электр энергиясидан қиммат тариф бўйича фойдаланиб келмоқда. Ҳатто ҳукумат ҳар йили энергетика тармоғига бюджетдан миллиардлаб маблағ ажратиб, чет элдан грантлар жалб қилишига қарамай, йил охирига бориб бу тармоқ ҳар доим қарз билан чиқади. Тармоқнинг бундай аҳволда бўлишидан шундай грантларни берган Жаҳон банки каби ташкилотлар манфаатдор. Чунки, уларнинг мақсади давлат компанияларини банкрот қилиш орқали тармоқни хусусий секторга ўтказиш ва тарифларни кўтариш, маҳаллий махсулотларни хорижий махсулотлар билан рақобат қила олмайдиган аҳволга солишдан иборат.

 Демак, масала энергетика тармоғидаги молиявий ҳисоботларни халққа ошкор қилиш эмас, балки бу тармоқни бир ховуч амалдорлар ва халқаро ташкилотлар манфаати йўлида ишлатишни тўхтатиш шарт. Тарифларни Уммат манфаатларига мос нархга тушириш, ҳатто бекорга бериши керак. Чунки, ГЭС, дарё ва узатиш линияларининг барчаси шариатда умумий мулк туркимига киради!

Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here