Қирғизистонда хитойликлар билан логистика маркази қурилишига қарши митинг ўтказилди

792
0

Қирғизистонда хитойликлар билан логистика маркази қурилишига қарши митинг ўтказилди

Қирғизистоннинг Норин вилояти Отбоши туманида 28 январь куни логистика маркази қурилишига қарши митинг бўлиб ўтди.

Ҳукуматнинг Норин вилояти бўйича мухтор вакили матбуот котиби Назгул Мусуралиеванинг Озодлик қирғиз хизматига билдиришича, митингда аксариятини маҳаллий савдогарлар ташкил қилган 50-60 киши қатнашган.

“Улар хитойлик инвесторлар иштирокида логистика маркази қурилишига қарши чиқишди. Агар марказ қирғизистонлик инвесторлар томонидан қуриладиган бўлса, бунга рози эканларини билдиришди. Норозилар орасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларнинг талаби раҳбариятга етказилиши айтилганидан сўнг митинг иштирокчилари тарқалишди”, деди Мусуралиева.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июнида Қирғизистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтиб, форум якунида 24 та ҳужжат имзоланган. Улар орасида “Нур Строй Монтаж” ва One Lead One (HK) Trading Limited компаниялари ўртасида қиймати 280 миллион доллар бўлган қўшма савдо-логистика маркази бунёд этиш тўғрисидаги шартнома ҳам бор.

Лойиҳа эркин иқтисодий ҳудудлар талаб ва шартлари доирасида амалга оширилмоқда. Қирғизистонда бу каби худудлар турли солиқ ва божхона имтиёзларига эга.

Отбоши туманидаги ер участкаси “Отбоши” саноат-савдо-логистика маркази қуриш учун 49 йил муддатга ижарага берилган.

Таҳлил: ҳар қандай чет элнинг логистик марказлари қайси соҳада бўлмасин, мамлакатнинг ўша тармоғини монаполия қилиб олишни мақсад қилади. Минтақада фаолият олиб бораётган мамлакат фуқоролари эса, инқирозга юз тутишади ёки монополист компаниялар ихтиёрига ўтишга мажбур бўлишади.

Хитой логистик компанияси – Хитойнинг ташқи миллий маҳсулоти бўлиб, Қирғизистоннинг сиёсий иқтисодий ривожи учун улкан зарарли лоиҳаларидан биридир. Бу каби компаниялар – мамлакат инфратузулмасини издан чиқариб, барча хизмат кўрсатиш тармоқларини ўз қўлига олишга ҳаракат қилади. Хитой Қирғизистондаги хизмат кўрсатиш тармоқларини бирин кетин қўлга олиб боравериш билан, мамлакатдаги ўзининг таъсир ўткатиш ва босим бериш қувватларини кучайтириб боради. Бу каби лоиҳалар, Хитой учун иқтисодий манфаатларни қўлга киритиш билан бир қаторда сиёсий манфаатларни ҳам рўёбга чиқаришга қаратилади.

Давлат бирор тармоқнинг ташқаридан киритилган импорт товарлари ёки хизмат кўрсатиш ускуналари ёки ишчи кучига таянса, мамлакатнинг ўша тармоғи инқирозга учрайди ва ташқи давлатларга тобе бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар қандай йирик, қудратли мабдаий давлатлар ички енгил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташқи инвесторларга топширишдан эҳтиёт бўлишади. Шунингдек оғир саноатни кучайтириш билан, инфратузулмани ҳам, енгил саноатни ҳам ўзининг бор қувватидан келиб чиқиб ривожлантиришга жиддий эътибор беришади. Масалан: Мамлакатдаги олтин конларини Канада ёки Хитойга бериш ўрнига ўз фуқороларимизга берсак тўғри бўлар эди (АҚШ сингари). Оғир саноатимиз ривожлангунча қўл билан қазиганимизда ҳам ҳозирги инвесторлар беришаётган даромадни олган бўлар эдик. Лекин ер ости мулкларимиз улар томонидан талон тарож бўлишини олди қазиб олинган бўлар эди. Шунингдек уларнинг технологияларидаги заҳарли мосламаларидан келаётган тиббий зарарлар, экологиямизга келтирилаётган кулфатлар оқибатидан келадиган тиббий зарарларни олди олинган бўлар эди!

Халқаро сиёсат ва уларнинг назорати остидаги глобал (марказлашган) оламий бошқарув системаси бизни ўз ҳолимизга қўймайди. Улар оламий сиёсатни бизнинг қашшоқ ҳолатимизни сақлаб қолиш ҳақидаги фикрат асосида олиб боришади! Мақсадлари, бизни оғир технологияларга (транспорт, станоклар, қишлоқ хўжалик техникаси, инфратузулма қурилмалари…га) муҳтож ҳолатларимиздан фойдаланиб, етакчи гуруҳ вакилларимизни сотиб олиш йўли билан инвесторлар сифатида юртларимизга кириб келишдир. Яъни муҳтожлик ҳолатимиздан фойдаланиб ўзларига тобе қилиш йўли билан бизни мустамлака қилиб, юртларимизни босиб олишни қасд қилишган!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here