АҚШ давлат котиби истеъфога кетиши мумкин

551
0

АҚШ давлат котиби истеъфога кетиши мумкин

 Оқ уйда Рекс Тиллерсонни давлат котиби лавозимидан бўшатиш ва бу лавозимга Марказий Разведка бошқармаси директори Майк Помпеони тайинлаш режаси устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси АҚШ президенти маъмуриятидаги юқори лавозимли вакилга таяниб маълум қилди.

 Кейинроқ шу каби хабарни Associated Press ва Reuters агентликлари, шунингдек бошқа ахборот ташкилотлари ҳам эълон қилди. Оқ уйда бўлажак кадр ўзгаришлари ҳақидаги хабарларни инкор қилишмоқда.

 The New York Times суҳбатдошининг маълум қилишича, Тиллерсоннинг истеъфоси яқин бир нечта ҳафта мобайнида амалга ошиши режалаштирилган. Таъкидланишича, кадрлар ўзгарганидан сўнг МРБ директори лавозимини Дональд Трампнинг яқин ҳаммаслаги  сенатор-республикачи Том Коттон эгаллайди. Газетада Оқ уйнинг бу режасини Трамп томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақида аниқлик киритилмади.

 Октябр ойи бошларида NBC телеканали Тиллерсон Трамп билан мажоро сабаб истеъфога кетиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди. Манбаларга таянган телеканал Давлат департаменти раҳбари ёз ойидаёқ мансабини топширмоқчи бўлганини, аммо вице-президент Майк Пенснинг ундови билан мансабида қолганини маълум қилди. Тиллерсон бу хабарни инкор қилди ва ҳамон “президентга содиқлигича қолганини” таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here