Разаков: чегарадаги воқеъалар Тожикистон билан келишувларимизни ортга сураяпти

683
0

Разаков: чегарадаги воқеъалар Тожикистон билан келишувларимизни ортга сураяпти

Баткенда чегара масаласи бўйича ўтказилган кординациялик кенгашда вице-бош-министр Жениш Разаков митинга қатнашган халқига хатто қариндош уруғларига тили ўтмаган етакчиларга нисбатан чора кўрилиши керак деди.

Разаков, провокаторлар қатори қўлга олинган 4 нафар қишлоқ фуқороларини озод қилинишини талаб қилиб ўтказилган митинга ва 2019 йил мобайнида 14 маротаба бўлиб ўтган кескинликларга ишора қилди. 

Президент ва мамлакат сиёсатига қарши бўлган етакчилар устидан бир хафта ичида чора кўрилиши шарт, деди Разаков.  azattyk.org

Тахлил: мустамлакачи йирик давлатлар заиф давлатлар ўрталарига чегаралар тортиб, атайин ихтилофли худудлар қолдиришади. Улар бу чегара муаммоларидан ўзларининг сиёсий манфаатлари йўлида давлатларга босим бериш мақсадида фойдаланишади.

Разаков,- Қирғиз хокимиятининг заиф ва халқаро сиёсат манфаати асосида иш кўрадиган хоинлигини яшириш мақсадида вазиятлар халқ ва махаллий хокимларнинг кескин харакатларидан жумбушга келаётгандек кўрсатмоқчи бўлаяпти!  Энди бошланган музокараларнинг натижа бермаётганини хам, халққа тўнгамоқчи бўлаяпти.

Аслида муаммо чегарада эмас. Балки халқаро сиёсатда тасир кучига эга қувватли давлатлар ўрталаридаги гиосиёсий ёки бошқа моддий келишмоқчиликлар ортида. Чегара муаммосини хал қилиш билан муаммо хал бўлмайди. Балки улар бошқа тармоқлардаги имкониятларини ишга солиб, мамлакатларимиздаги вазиятларни жумбушга келтираверишади.

Демакки мавжуд халқаро сиёсатнинг қувват манбаи бўлган оламий бошқарув системаси таъсири остида яшар эканмиз, дунёнинг барча минтақасидаги вазиятлар шу йўсинда давом этиб бораверади. Оламий бошқарув системаси – халқаро сиёсат манфаатига хизмат қилади. Халқаро сиёсат – йирик, қувватли давлатлар таъсири остида. Капитализм – демократия мафкурасини халқаро сиёсатнинг мустамлака қилиш қуроли қилиб олди. Қирғизистон бошқарув системаси хам демократия мафкурасига асосланган, демак у хам халқаро сиёсат тўрига тушган давлатлардан бири!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here