Россияда меҳнат муҳожирларига босим кучаймоқда

408
0

Россияда меҳнат муҳожирларига босим кучаймоқда

 Сўнгги вақталарда Россия ОАВда меҳнат мигрантларига қарши салбий фикрни шакллантирувчи ахбортлар кўпайиб бормоқда.июл ойи бошидан бери Россия ОАВ мигрантлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида кенг маълумот тарқатилиб, бири қўйиб бошқаси чоп этмоқда. Хусусан, мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлганлиги, муштлашувда совуқ қуроллар ва ҳатто ўқ отиш қуролларидан фойдаланилгани ҳақидаги хабарларнинг кети узилмай қолди. Аввал ҳам мигрантлар ўртасида бу каби оммавий муштлашувлар бўлиб турарди, аммо ахборот воситалари унга ҳозиргичалик эътибор қаратишмас, қора бўёқ чоплашга бунчалик ҳаракат қилишмас эди. Мигрантларга қарши кучайтирилаётган салбий муҳит асосан Ўрта Осиёдан борган мигратлар, ҳусусан, қирғизистонликларга қарши йўналтирилиб, асосий нишон шулар бўлмоқда. 

 Москвадаги оммавий муштлашувлардан кейин қўлга олинган ва депортация хавфи остига тушганларнинг аксари ҳам қирғизистонликлардир. Хабарларга қўра, мигрантларга қарши бошланган рейд натижасида ҳар куни бир неча минг мигрант қўлга олинмоқда ва уларнинг 80 фоизини қирғизитонликлар ташкил этади.

 Рус ҳукуматининг қирғизистонлик мигрантларга қарши олиб бораётган кураши, айниқса Иссиқкўл вилоятида рус миллатига мансуб болани калтакланиши ва Бишкекда рус тилида гапирган ходимдан қирғизча гапиришни талаб қилган мижоз ишидан кейин янада кучайиб кетди. Ушбу воқеалардан кейин рус популист сиёсатчилари сиёсий очко тўплаш илинжида баёнотлар билан чиқишди. Жириновский эса Россиянинг Қирғизистондаги элчисини зудлик билан чақириб олиш, қирғизитонликларни “энг қаттиқ тартибда депорт” қилиш чақириғи билан чиқиб, Москвадаги Қирғизистон элчихонаси олдида норозилик акцияси ўтказди.

 Аксар экспертлар рус ҳукуматининг бу ҳаракатини 17-сентябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан халқ эътиборини асосий муаммолардан чалғитиш сифатида баҳолашмоқда. Аммо бу ягона сабаб эмас.

 Охирги вақтларда Марказий Осиё республикалари АҚШ лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон бошчилигида минтақада интеграция жараёнини бошлаб юборишди. Мирзиёев ташаббуси билан уюштирилган Марказий Осиё республикалари раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши минтақани Россия таъсиридан чиқиш учун ташлаган асосий қадамларидан бири бўлди. Маълумки, АҚШ “С5+1”, “ТАПИ”, “САSA-1000”, “Термиз – Мозори Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойҳалари ва Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциялар орқали минақани Россиянинг минтақага бўлган сиёсий ва иқтисодий таъсирини суриб чиқаришга жиддий ҳаракат қилмоқда. Бу лойиҳаларда АҚШнинг асосий ҳамкори ва ёрдамчиси Ўзбекистон бўлмоқда.

 Россия минтақа давлатларининг бундай ҳаракатларини тўхтатиш ва ўз таъсир доирасида ушлаб қолиш учун асосий босим ричаги меҳнат мигратлари муаммосинидан фойдаланмоқчи. Чунки, мигрантлар масаласи минтақа давлатлари учун “нозик нуқта” бўлиб, республикаларнинг миллионлаб фуқаролари учун Россия ягона ишлаш ва пул топиш умидига айланиб қолган. Рус расмийлари мигрантларни депорт қилиш орқали ўзларидаги 4 миллион ишсиз учун иш ўрни яратишни иддао қилишаётган бўлсада, аммо Россиянинг туб аҳолиси меҳнат мигрантлари олаётган маошга асло ишламайди.

 Қирғизистон эса Россиянинг рухсатисиз Ўзбекистон билан иқтисодий, сиёсий ва чегара масалаларида бир қатор шартномаларни имзолагани ва минтақа давлатлари интеграцияси тарафдори бўлгани учун Россия қаҳрига дуч келган эди. У бу “қаҳридан” ҳозирча тушганича йўқ. Шу сабабли ҳам рус ҳукумати асосий эътиборини қирғизистонлик мигрантларга қаратмоқда.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here