Фаластин университетларидаги Ал-Ваъй гуруҳи халқаро қонун нима эканини ёритиб бериш учун бир неча намойишлар уюштирди

416
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин университетларидаги Ал-Ваъй гуруҳи халқаро қонун нима эканини ёритиб бериш учун бир неча намойишлар уюштирди

Ал-Ваъй гуруҳи Бирзит, Халил, Қуддус университетларида ҳамда политехника университетида бир неча намойишлар уюштириб, шу орқали минглаб варақа тарқатди. Варақада бугунги кунда дунё устидаги халқаро қонуннинг қандай экани ва унинг «кафолат»ига ишониш нафақат хавфли, балки жиноят экани ёритилди.

Варақада халқаро қонундан нима мақсад қилингани шарҳланди. Яъни, халқаро қонун уруш ва тинчлик ҳолатида давлатлар ўртасидаги муносабатни тартиблаштирувчи қонун-қоидалар тўпламидир. Бошқача ибора билан айтганда, бугунги кундаги халқаро қонун ва унга қарашли халқаро муассасалар фақат йирик давлатлар манфаатини ҳимоя қилади. Шунинг учун халқаро қонун ва муассасаларининг мазлумларга адолатни «кафолатлаш»ига ишониш хомхаёлликдир. Варақада шулар баён қилинди.

Намойишда кўтариб чиқилган плакатларда қуйидаги саволлар ўртага ташланди:

Халқаро қонун, бу Ироқ ва Афғонистоннинг босиб олинишига рухсат эмасми?!

Халқаро қонун, бу Фаластин масаласидаги бало ва иллатларнинг боши эмасми?!

Яҳудийларнинг уй-жой қуришлари халқаро қонунга зид эмас, деган Трампнинг баёнотидан ажабланишнинг хожати йўқ. Ахир, яҳудий давлатини қонунан тан олган мана шу халқаро қонун-ку!

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here