Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

628
0

Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

 2019 йилнинг 9 декабр куни “Осиё юраги – Истанбул жараёни” форумининг саккизинчи вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон делегациялари раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Эллис Уэллс ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Идрис Замон бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

 Уч томонлама учрашув чоғида Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ўртасидаги савдони кенгайтириш, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, ушбу давлатни минтақавий интеграцион жараёнларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу ҳамкорлик жараёнида муайян лойиҳаларни моддий-техник рағбатлантириш имкониятларини кўриб чиқиш учун ушбу уч томонлама маслаҳатлашувларда доимий тус беришга келишиб олинди.

 Афғонистон масаласи Россия ва АҚШ ўртасидаги асосий стратегик нуқта бўлиб қолди. Бунга сабаб, АҚШнинг Марказий Осиёдаги манфаатларни қўлга киритишида, Россиянинг бўлса ўз таъсирини ушлаб қолишида Афғонистон муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон эса икки йирик халқаро сиёсий ўйинчилар бўлган давлатлар босими ўртасида қолди. Ўзбекистон стратегик жиҳатдан муҳим нуқтада жойлашган бўлиб, Марказий Осиёнинг асосий стратегик йўналишига таъсир кўрсата оладиган ва табиий ресурсларга бой давлатдир. АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида бораётган халқаро сиёсатдаги геосиёсий кураши Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон устида тобора кучайиб боряпти.  

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here