Қирғизистон кўп векторли ташқи сиёсатни кўзлайди

553
0

Қирғизистон кўп векторли ташқи сиёсатни кўзлайди

 Бу ҳақда президент Сооронбай Жээнбеков 12-ноябрда Бишкекдаги Ала-Арча давлат қароргоҳида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлиги ташкил этилганини 75 йиллигига бағишланган тадбирда айтиб ўтди.

 “Ташқи сиёсатнинг янги концепциясига мувофиқ, Қирғизистон кўп векторли, ўзаро тенг ва прагматик ташқи сиёсат юритишни кўзлайди. Сўнгги икки йил ичида қўшни давлатлар, иттифоқдош ва стратегик ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича жиддий ҳаракатлар олиб бориляпти”, – деди Жээнбеков.

 Давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонга расмий ташрифлар амалга оширилгани, бундан ташқари, Россия, Хитой, Туркия ва Евроиттифоқ давлатларига амалга оширган давлат ва расмий ташрифлар ижобий натижа берганини қўшимча қилди.

 Президентнинг маълум қилишича, айни вақтда Қирғизистон дунёнинг 163 мамлакати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

 Изоҳ: Ривожланаётган давлатлар президентлари ўзларини ишончлироқ ва хавфсизроқ ҳис этишлари ва йирик мустамлакачи давлатлар таҳдид ва босимларидан йироқ бўлишга қаратилган ҳаракатларини кўп векторли ташқи сиёсат деб оқлашга интилишади. Бу сиёсат орқали улар Россия, АҚШ ва Хитой каби давлатларни бирдек рози қилиш асосида ҳаракат қилишади.

 Марказий Осиё республикаларидаги сиёсий доира қатори Қирғизистондаги сиёсий доира вакиллари ҳам, етакчи гуруҳ вакиллари ҳам айнан шу асосда фикр юритишади. Минтақадаги давлатлар президентларининг фикр юритиши ҳам худди Жээнбеков фикрлаши билан бир хил. Яъни, улар мустамлакадан қутулиш ва мустақил бўлиш ҳақида фикрлашдан жуда узоқ. Улар “мустамлакачиларни ранжитиб бўлмайди, уларга зид бўлган иқтисодий ёки сиёсий йўналиш олиб бориш мумкин эмас”, деб билишади. Шу сабабли ҳам бу каби президент ва сиёсий доиралардан иқтисодий мустақиллик, ривожланиш ҳақида фикрлаш ёки бирор ислоҳотлар кутиб бўлмайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here