Трамп ўз салибчи юртининг мусулмонларга қарши жиноятларини тан оляпти

593
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Трамп ўз салибчи юртининг мусулмонларга қарши жиноятларини тан оляпти

«Samanews» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 10 сафар, милодий 2019 йил 9 октябр чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилган:

«АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ урушига кўрсатилган ҳужжат нотўғри ва ноҳақ бўлганини эътироф этар экан, Яқин Шарққа аралашиш Қўшма Штатлар тарихида қабул қилинган энг ёмон қарор ҳисобланишини айтди.

«Биз оммавий қирғин қуроллари, дея ноҳақ ҳужжат билан уруш қилдик ва бу фош бўлди», дея қўшимча қилди ва «биз ҳозир буюк қўшинларимизни обдан ўрганган ҳолда ватанга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз», деди.

«Қўшма Штатлар Яқин Шарқда уруш қилиш ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш йўлида саккиз триллион доллар сарфлади, буюк аскарларимиздан минглаби ҳалок бўлди ва жароҳат олди, бошқа томондагилардан миллионлаби ҳалок бўлди», деди».

Роя газетаси шарҳи:

Трампнинг бу баёнотида АҚШ мусулмонларга қарши жиноятларини очиқ эътироф этди. Бир жиҳатдан, Трамп АҚШнинг Ироққа уруш қилиш ва босиб олиш учун келтирган дастагининг ёлғон ва сохта эканини таъкидлаган бўлса, бошқа жиҳатдан, бу жиноятчи салибчи Американинг миллионлаб мусулмонни қириб ташлаганини тан олди. Аммо у бир нарсани тан олмаяпти, яъни, айни ифлос миссияларида улар жўяли дастак келтира олишмади ҳамда мусулмон ўлкаларида ҳарбий жиҳатдан мавжуд бўлиб туришдан қўрқишяпти… Мана шуни тан ололмаяпти. Чунки бунинг сабаби улар учун даҳшат. Сабаб шуки, Ислом Уммати ҳаргиз енгилмайди, касал бўлади, касаллиги чўзилади, аммо ҳаргиз ўлмайди, Уммат бошқа уммат ва халқлардан Исломининг буюклиги билан, Исломи унинг томирида қон бўлиб оқиб, юрагида уриб туриши билан ажралиб туради… Агар Ислом Уммати дуч келган азоб-уқубатларга бошқа уммат дуч келса эди, аллақачон вайрон бўлиб, йўқ бўлиб кетган бўлур эди. Лекин Ислом Уммати Аллоҳнинг ўз динини ҳифз-ҳимоясида асрагани сабабли, куфр ва тоғут ҳар қанча кучли ва зўравон бўлса ҳам, унинг қаршисида улуғвор қоя бўлиб қолаверади.

Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here