Қирғизистон “Иймон” фонди учун Туркиядан пул сўради

556
0

Қирғизистон “Иймон” фонди учун Туркиядан пул сўради

 Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Кубаничбек Омуралиев Туркия Дин ишлари бўйича кенгаши раиси Али Эрбаш билан учрашиб, “Иймон” фондини ривожлантириш учун 5 миллион доллар сўради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 Хабар қилинишича, бу маблағ “Иймон” фондининг 2019-2022-йилларда Қирғизистонда диний вазиятни тадқиқ қилиш, мадрасадаги диний таълимни реформа қилиш бўйича лойиҳаларга ажратилаётган турк грантининг иккинчи транши ҳисобланади. Бунга қадар турк томони 2015-2019-йиллар учун 5 миллион доллар ажратган эди. Мазкур маблағ имомларни ўқитиш, уларнинг билим даражасини ошириш, стипендиялар, Insan.KG ахборот порталини ташкил этишга сарфланган.

 Ўз навбатида Али Эрбаш, ажратиладиган маблағ Туркия президенти тасдиқлаганидан сўнг хал бўлишини маълум қилди.

 Бунга қадар “Иймон” фонди Қирғизистонда Мусулмонлар диний бошқармасига қарашли имомларни аттестациядан ўтказган. Натижада фақат Исломга анъанавий кўз қарашдаги имомлар танлаб олинган. Аттестациядан ўтган имомлар “Иймон” фондидан стипендия оладиган бўлишди.

 Мазкур аттестация талабларида дунёвий кўз қарашдаги шартлар кўп бўлгани сабабли айрим имомлар аттестацияга қатнашишдан бош тортишди. Бироқ, уларнинг эътирозларини Диний ишлар бўйича давлат комиссияси эътиборсиз қолдирди. Аслида, 2008-йилда аттестациядан ўтган имомларнинг 93 фоизи талаб қилинган илмга эга эканлиги маълум қилинган эди. 2015-йилги аттестацияда комиссияга раислик қилган Абдулла Асиранкулов: “Ҳамма яхшилаб билиб қўйсин, бизда ҳанафий мактаби тан олинади ва у кўпчилик мусулмонлар учун анъанавий бўлиб ҳисобланади. Бошқа оқимлар, масалан ваҳобийлик биз учун бегона”, – деган эди. Бироқ, барча ўтказилган аттестацияларда асосий талаб – етук дунёвий билимга эга бўлиш, давлат қонунларини яхши билиш шартлари бўлган. Натижада 2,5 минг имомдан фақат 800 нафари аттестациядан ўтди. Қолганларини ўрнига етук дунёвий билимга эга, дунёвий давлат қонунларига сўзсиз итоат этадиган, давлат рухсат берган даражадагина ҳанафий мазҳабини биладиган кадрлар танлаб олинди. Диний таълим муассасалари ўқитувчиларининг 42 фоизи аттестацияда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмади. Чунки, уларнинг дунёвий олий маълумоти йўқ эди. Шундай қилиб кўплаб имом ва мударрисларимиз “мўътадил ислом”нинг қурбонлари бўлишмоқда.

 Мазкур лойиҳа доирасида “Иймон” фонли ИИВ ва МХДҚ ходимлари учун “экстремизмга қарши кураш” бўйича тренинглар ташкил эта бошлади. Бу тренингларга “Сурияга кетаётганларни қандай қилиб тўхтатамиз, “ИД” гуруҳига қандай қарши турамиз” деган мавзулар баҳона қилиб олинди. Аслида бунга қадар одамларни Исломдан қўрқитиш учун давлат махсус хизматлари парда ортида Сурияга кетаётганларни уюштириб, уларни кетишлари учун атайин шароитлар пайдо қилиб беришган эди. Агар астойдил назорат қилинадиган бўлса чегарадан “чумчуқ ҳам учиб ўта олмайди”. Аслида бу тренинглар Исломни мабда сифатида кўтариб чиққан мусулмонларга қарши қаратилган.

 “Анъанавий ислом, “мўътадил ислом” каби лойиҳалар эса бизнинг бойликларимизни талаб, ҳокимларимизни малай қилаётган мустамлакачилар лойиҳасидир. Масалан, “Анъанавий ислом” дин ҳаётдан ажратилиб, айрим шаръий ҳукмлар халқимизда урф сифатида шаклланишини мақсад қилади. Никоҳ, жаноза, рўза, ҳаж каби. Бу ҳукмларга “қиз олиб қочиш”, “қирқ”, “тушоо кесиш” каби удумлар сифатида қаралади.

 “Мўътадил ислом” эса мусулмонларнинг сиёсатга исломий нуқтаий назардан аралашишларини олдини олиш учун ўйлаб топилган. Бунда мусулмонлар сиёсатга аралашишлари мумкин, бироқ бунинг учун “демократик қадриятларни” тан олиб, сиёсатга шариат асосида эмас, демократия асосида киришишлари керак бўлади. Масалан, парламентга партия орқали бориш каби. Демак, кофирларнинг Исломга қарши курашдаги макр хийлалари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Бири муваффақиятга учраса, иккинчисини тиқиштиришмоқда. Бироқ, мана шу “мўътадил ислом” уларнинг охирги макрларидан. Қадрли мусулмонлар, биз куфрнинг бундай хийла-найранглари ҳақиқатини англаб етиб, бу каби лойиҳаларни янчиб ташлашда барчамиз биргаликда бор имкониятимизни сарфлашимиз шарт!

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here