Қозоғистонда Хитой лойиҳаларига қарши чиққанлар судланди

603
0

Қозоғистонда Хитой лойиҳаларига қарши чиққанлар судланди

 Нур-Султон ва Алмати шаҳарларидаги суд шу ойнинг бошида қозоқ-хитой қўшма лойтҳаларига қарши норозилик акцияларига чиққан фуқароларни маъмурий жазога тортди. Суд қарорига кўра, Нур-Султон шаҳрида яшовчи Куат Толепбергенов ва Марат Темирбеков 10 кунлик камоқ жохосига ҳукм қилинди. Алмати шаҳар суди Айдос Базархонов ва Асхат Жексебаевни 10 кунга, Мурат Шорманов ва Ермек Казиевга 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси чиқарди. 

 Нур-Султонда полиция рухсат этилмаган митингга чиққани учун 17-сентябрда яна тўрт одамни қамоққа олгани маълум бўлди.

 Маълумки, шу ойнинг бошида Жаниозон шаҳрида қишлоқ хўжалиги ва саноат бўйича 55та қўшма корхона очиш тўғрисида қазоқ-хитой ҳукуматларининг келишувларига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтганди.

 Нур-Султон, Алмати, Актобе ва Шимкент шаҳарларида Жанаозен шаҳридаги намойишчилар талабларини қўллаб митинглар бўлиб ўтган эди.

Изоҳ: Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев 2019 йил апрелида Пекинга қилган ташрифи доирасида Хитой ОАВга берган интервьюсида Қозоғистон ва Хитой ўртасида “саноат, қурилиш, гўшт ва ғаллани қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда 55та инвестициявий лойиха бўйича” шартнома имзоланганини айтганди. Ўшанда 15 лойиҳа амалга оширилгани ва яна 11та обьект йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши таъкидланган эди.​

Хитой Қозоғистонинг тўртинчи йирик инвестори ва учинчи йирик кредитори ҳисобланади. Қозоғистон Хитой учун хом-ашё манбаи, маҳсулотлари учун бозор ва транзит ҳудуд сифатида кўрилади. 2018 йилда Хитой Қозоғистонга 2 миллиард 62 миллион юан миқдорида кредит берган. Хитой берадиган қарзларнинг алоҳида ажралиб турадиган жиҳати – қарзларини пул кўринишида эмас, балки ер ва қазилма бойликлар, конлар ҳисобидан қайтариб олади. 

 “Элбаши”нинг қозоқ халқи манфаатларига зид бўлган шартномалари ва қозоқ ерларини Хитойга сотилиб кетишига қарши бўлиб ўтган митингларда қўлга олинганларга ҳозирча маъмурий, керак бўлган вақтда жиноий жавобгарликка тортиш орқали ҳукумат одамлар ўртасида қурқув пайдо қилиш ва шу орқали норозилик кайфиятига зарба бермоқчи бўляпти. 

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here