Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Ҳасина режимининг Кашмирга нисбатан позициясига қарши намойиш ўтказди

514
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Ҳасина режимининг Кашмирга нисбатан позициясига қарши намойиш ўтказди

2019 йил 23 август Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти жума куни жума намозидан сўнг Дакка ва Читтагонг шаҳарларидаги масжидлар олдида норозилик намойиши ўтказди. Намойиш Шайха Ҳасина режимининг тутган позициясига қарши уюштирилди. Негаки бу режим Кашмир масаласи Ҳиндистоннинг ички иши, деб даъво қилмоқда.

Бундан ташқари, Ҳасина режими одамларни қўрқитиб, уларинг кашмирлик мусулмон биродарларига ҳамдардлик сифатида Ҳиндистонга қарши ўз ғазаб ва норозиликларини ифода этишларига қўймаяпти.

Намойишларда маърузачилар Кашмирдаги мусулмонлар инқирози ҳақида сўзладилар. Ҳамда хоин ҳукмдорларнинг ўз вазифаларига панжа орасидан қарашаётгани, ҳиндулар давлатини Кашмирни очиқдан-очиқ тўла босиб олишга ва уни Ҳинд ярим оролидаги иккинчи Фаластинга айлантиришга журъатли қилиб қўйгани хусусида сўз юритдилар. Улар яна бундай дедилар:

Эй мусулмонлар!

Кашмир аҳли Ислом Умматининг ажралмас бир бўлагидир. Кашмир масаласи асло «Ҳиндистоннинг ички иши» эмас. Имом Муслим саҳиҳида Росулуллоҳ ﷺ

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминлар ўзаро дўстлашиб, бир-бирларига раҳмдиллик ва ҳамдардлик кўрсатишда мисоли бир тандирлар. Қачон тананинг бир аъзоси ҳасталанса, қолган аъзолар ҳам бедорланиш ва иситмалаш билан унга ёрдамга шошади», деганлари ривоят қилинган. Шунинг учун Кашмир, Фаластин, Мьянма каби масалалар, Бутун Уммати Исломиянинг масалаларидир. Дунёнинг бир чекасидаги битта мўмин аламланса, бутун Уммат аламланади. Бизнинг исломий ақидамиз бизга бутун дунёдаги мазлум мусулмонлар билан елкама-елка туриб, Кашмирдаги мусулмонларни ҳимоя қилишни, мушкулотларини ҳал этишни буюради.

Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here