Қозоғистон президенти расмий сафар билан Хитойга борди

861
0

Қозоғистон президенти расмий сафар билан Хитойга борди

 Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 10 сентябрда расмий сафар билан Хитойга борди. Сафар давомида Токаев қозоқ-хитой ишбилармонлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Шундан сўнг у Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва бош вазир Ли Кецян билан учрашди. Учрашувлар натижасида ҳаво майдони, “Бир макон – бир йўл” лойиҳаси, технология, қишлоқ хўжалиги, божхона ва савдо соҳаларига оид 10та ҳужжат имзоланди.

Токаев қозоқ-хитой ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилишида сўзлаган нутқида 2018-йили Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 11,4 фоизга ўсиб, 12 миллиард долларга етганини айтди. Шунингдек, у СССР қулаганидан бери Хитой Қозоғистонга 20 миллиард долларлик инвестиция киритганини ҳам қўшимча қилди.

 Токаевнинг мазкур сафари арафасида Қозоғистонда 3-сентябр куни Жаниўзан шаҳрининг марказий майдонида юзлаб одамлар Хитой лойиҳалари тўхтатилишини талаб қилиб норозилик намойишига чиқишди. Қозоғистонда Хитойнинг 55 компанияси фаолият олиб боради. 2017-йили Қозоғистонда ер кодексига ўзгартиришлар киритилди. Янги кодексга кўра, хорижликлар ҳам аукционда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. Хорижий компаниялар қишлоқ хўжалиги соҳасида ерларни 25 йилга ижарага олиши мумкин бўлди. Мазкур қонундан сўнг 1,7 миллион гектар ер сотиб юборилди. Бу каби жиноятлар Қозоғистон раҳбариятининг сотқинлиги сабабли юз берди. Хитой шу каби ҳокимият вакилларини сотиб олиш орқали иқтисодий экспансиясини амалга ошириб келмоқда.

 11-сентябрда Қозоғистон президенти Ижтимоий фанлар Академиясидаги нутқида Қозоғистон олдидаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Унинг айтишича, бу ишларни амалга оширишда Хитой стратегик ҳамкор бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги мулоқотларни мустахкамлашга “уч ёвузлик” (экстремизм, терроризм, айирмачилик)га қарши курашдаги умумий позиция ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бу “уч ёвузилик”га қарши кураш ҳам қозоқ ҳукуматининг хоинлиги кўрсатади. Чунки, бугунги кунда Хитойда 2 миллионга яқин туркийзабон уйғур, қозоқ, қирғиз мусулмонлари “айирмачилик”, “терроризм” ва “экстермизм”да айбланиб, қамоққа ташланган  

Мумтоз Маворауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here