Сисий режими билан унинг гумашталари яҳудий вужудига элчилик қилишяпти

527
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сисий режими билан унинг гумашталари яҳудий вужудига элчилик қилишяпти

«Маан» ахборот агентлиги (ҳижрий 1440 йил 29 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 30 август жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бугун жума куни эрталаб араб газеталарида нашр қилинган мақолаларда, Миср разведкасининг бир неча кун олдин Қоҳирага келган Ҳамас ҳаракати делегациясига босқинчи яҳудийлар билан ярашиш тўғрисида янги таклиф киритгани айтилди.

Ахбори Лубнония газетаси Ҳамас ҳаракатидаги бир манбадан иқтибос келтиради. Манбага кўра, Мисрнинг бу янги таклифида босқинчилар билан ярашиш, гуманитар ва иқтисодий вазиятни яхшилаш, бунинг эвазига босқинчиларнинг Ғазо чегараларида тинчликни кафолатлашлари айтилади, «яъни, бу сафар ярашув муддати узоқ вақт бўлиши шарт қилинади».

Газетага кўра, Ғазодан «яҳудийлар манзилгоҳлари»га қарата деярли ҳар куни ракеталар отиляпти, бунга қарши «Исроил» янги уруш очиш билан таҳдид қилмоқда, таранглик янада кескинлашяпти… Мана шундай бир пайтда, Миср разведкаси Ҳамас делегациясидан Ғазо аҳолисига янги имкониятлар яратилишини кафолатлаш учун вазиятни барқарорлаштириш зарурлигини талаб қилди.

Газетада қўшимча қилинишича, Ҳамас ҳалигача бу таклифга жавоб қилгани йўқ. Аммо ҳаракат раҳбариятига буни етказишга ваъда қилди ҳамда «Бироқ Мисрнинг бу таклифидан «Исроил» Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз фойдасига вақтдан ютишни кўзлаяпти. Чунки у келаси ойнинг ўн еттинчисида Кнессет сайловларини хотиржам ўтказиб олмоқчи», деди».

Роя газетаси шарҳи:

Ахбори Лубнония газетаси сўз юритган мазкур газеталардаги мақолалардан, Сисий режимининг яҳудий вужудга хизмат қилиш учун ўйнаётган жирканч вазифаси нимадан иборатлиги фош бўлмоқда. Яъни, бу режим яҳудийларга элчилик қилишга рози бўлиб, уларнинг огоҳлантирув ва талабларини Ҳамас ва Ғазо аҳлга етказяпти. У бу билан яҳудийлар манфаатидан бошқа нарсани ўйламаяпти. Афтидан, яҳудий вужуди айни дамда ярашувга эришишга ҳаракат қилар экан, шу орқали сайловларини тамомлаб, хотиржам ҳукумат тузиб олмоқчи. Ана шундан сўнг агар ишларини тартиблаштириб олса ва Ғазо секторига ҳарбий амалиёт бошлашга қарор қилса, унинг қўллаб-қувватлаб, ёрдам берувчиси Миср режими бўлади. Миср режими ҳатто жангчи гуруҳлар ярашув битимини бузишяпти каби турли баҳоналар билан яҳудий вужудини оқлайди ҳам.

Миср режимининг яна бир муҳим вазифаси, Ғазо сектори аҳлини мудофаа қилиб, қонини сақлашдир. Агар шу вазифасига киришганда эди, ушбу муборак заминдан қўл чўзса етгудек масофадаги Ғазо аҳлига нусрат бериш ва Фаластинни озод этиш сари армияларини сафарбар қилган бўлур эди. Бироқ бу хоин ва малай режим яҳудий вужудига қарши армияларини сафарбар қилиш ўрнига, разведкасини сафарбар қилиб, уларни ҳимоя қиляпти, уларга хизмат кўрсатяпти! Ғазо аҳли қамалини парчалаш ўрнига, уларга тазйиқ ўтказяпти, уларни оч қўяётган ва қашшоқлаштираётганларга шерик бўляпти!

Роя газетасининг 2019 йил 4 сентябр чоршанба кунги 250-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here