Ансорлар муҳожирларга шундай муомала қилишганми Эрдоган жаноблари?!

516
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ансорлар муҳожирларга шундай муомала қилишганми Эрдоган жаноблари?!

Смарт ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 4 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 5 август душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Ўтган июл ойида турк режими минглаб суриялик қочқинни Суриянинг Идлиб шаҳри ва Шимолий Ҳалабга депортация қилди.

Суриядаги «Бобул Ҳаво» чегара пункти маъмурияти ўзининг веб-сайтида Туркия ҳокимияти томонидан Идлиб вилоятига олиб кетилаётган 6160 нафар суриялик қочқинни қабул қилиб олганини айтди.

Ўз навбатида, Эъзоз районидаги «Бобус саломат» номли Сурия-Туркия чегара пункти директори генерал Қосим Қосим ҳам Смарт агентлигига ўтган тўрт кун мобайнида 800 нафар (кунига 200 нафардан) қочқинни расман қабул қилиб олганини айтади.

Қосимнинг таъкидлашича, Эъзоз районига депорт қилинган барча қочқинлар, беш йилдан бери Туркияда яшаган бўлиб, депорт қилинишларига Истанбул шаҳрида «вақтинчалик ҳимоя карта» (кимлик)лари йўқлиги сабаб бўлган.

Қосимга кўра, Эъзоз районига келтирилган қочқинларнинг барчаси, истаган томонларига кўчиш ва кетиш ҳуқуқига эга.

Ўз навбатида, Жараблус чегара пунктидаги бир расмий манба ҳам «Смант»га – чегара пунктидан депорт қилинаётган қочқинларни Туркия ҳозирда ўзларининг Сурияга кетиш ихтиёрларига мувофиқ амалга ошираётганини даъво қилди.

Маълумки, турк режими 2019 йилнинг июн ойи мобайнида биргина Бобул Ҳавонинг ўзидан Идлибга 4178 нафар суриялик қочқинни депорт қилган. Бироқ Африн, Эъзоз, Жираблус ва Боб каби Шимолий Ҳалаб районлари билан Туркия чегаралари пунктларида ҳеч қандай расмий статистика мавжуд эмас, Чунки Сурия томонидаги айни пунктлар маъмурияти оммавий ахборот воситаларига маълумот беришдан бош тортишган».

Минглаб сурияликлар Туркияда бир неча йилдан бери яшаётганларига қарамай, яшаш учун расмий рухсатнома (кимлик) олишда катта қийинчиликларга учрамоқдалар. Бунинг устига, Туркия ичкарисида шаҳардан-шаҳарга ўтиш учун бериладиган изн варақаси олишда ҳам қийинчиликлар мавжуд. Натижада улардан кўпчилиги шаҳардан-шаҳарга ноқонуний йўллар билан ўтиш учун қўшимча маблағ сарфлашга мажбур бўлмоқдалар».

Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here