Россия Исломнинг ва бутун мусулмонларнинг душманидир, дўсти эмас

559
0

Россия Исломнинг ва бутун мусулмонларнинг душманидир, дўсти эмас

«Маан» ахборот веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 12 зул-қаъда, милодий 2019 йил 15 июл душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Душанба куни Ҳамас ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси ва миллий алоқалар бўлими аъзоси Ҳассом Бидрон – бугун ҳаракатимиз етакчилиги тайинлаган делегация Россия пойтахти Москвага етиб борди, деди.

Ҳамас тарафидан тарқатилган баёнотда Бидрон делегацияга ҳаракатнинг сиёсий бўлими аъзоси Мусо Абу Марзуқ раислик қилганини таъкидлади.

У Москва сафари Ҳамас билан Москва ҳукумати ўртасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш доирасида бўлади, аммо бу сафарнинг ярашув масаласига алоқаси йўқ, деди.

Илгари Москва Ҳамас ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси Исмоил Ҳанийяни таклиф қилган эди. Бироқ чақириғини бекор қилиб, узр сўраган эди».

Роя газетаси шарҳи:

Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи бу Россиянинг илгари ўнлаб йиллар мобайнида Афғонистон ва Чеченистондаги мусулмонларга қарши содир этган жинояту қирғинларини ҳеч ким билмасмиди?! Ёки бир неча йиллардан бери Шом заминида содир этаётган қонхўрликларини ҳеч ким билмасмиди, ахир, у ўз қўли билан минглаб мусулмонларни қириб ташладику?! Россиянинг Фаластин масаласида Совет Иттифоқи давридан бошлаб, шу кунга қадар тил бириктирувга шерик экани сир эдими?! Ўтган ойда АҚШ-Россия-Яҳудийлар вужуди учрашуви бўлиб ўтгани ва унда Россия Федерацияси хавфсизлик хизмати раиси Николай Патрушевнинг – Москва яҳудийлар вужуди хавфсизлигига алоҳида эътибор бермоқда, деганини ҳеч ким билмайдими?! Яҳудийлар «давлати»ни биринчи бўлиб тан олган ва уни инсоний куч омили билан таъминлаб, бир ярим миллиондан зиёд шахсни берган Совет Иттифоқи эмасмиди?!

Шуларнинг барчасига қарамай, делегация Москвага бориб, ундан Фаластин аҳлига ва Фаластин масаласига яхшилик бўлди, дея хурсанд бўляпти. Бу билан Шомдаги мусулмонлар ҳис-туйғуларини заррача ҳурмат қилмаяпти! Ахир, шу руслар шомлик мусулмонлар бошига қатли ом, вайронагарчилик ва қочқинлик балоларини ёғдиришмадими?! Наҳотки, мустамлакачилар ўрнатган чегаралар мусулмонлар қонини бошқа-бошқа қилиб юборган бўлса?! Наҳотки, русларнинг Россиядаги мусулмонларни қамоққа ташлаётгани унинг ички иши бўлиб қолаверса?! Росулуллоҳ A бундан демаганми:

«الْمُسْلِمُونَ تَتَكَافَأُ دِمَاؤُهُمْ وَهُمْ يَدٌ عَلَى مَنْ سِوَاهُمْ يَسْعَى بِذِمَّتِهِمْ أَدْنَاهُمْ وَيُرَدُّ عَلَى أَقْصَاهُمْ»

«Мусулмонлар қони (қасос ва дияда баробардир), улар душманга қарши бир муштдирлар. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир. Уларнинг энг узоқдагисига ҳам ўлжа берилади».

Роя газетасининг 2019 йил 24 июл чоршанба кунги 244-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here