Бишкекда “коопсуз шаар” лоиҳаси ишга тушганига 6 ой бўлди

861
0

Бишкекда “коопсуз шаар” лоиҳаси ишга тушганига 6 ой бўлди

Халқ норозилиги кундан-кунга ортиб бормоқда

Лоиҳа манфаатлари қандай тасарруф қилинмоқда?

Шу йилнинг бошидан ишга тушган “коопсуз шаар” (хавфсиз шаҳар) лоиҳаси Россияга қарашли “Вега” компанияси билан Қирғизистон ҳукумати ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилди. Биринчи босқичда 110 жойга ўрнатилган кузатув камералари томонидан аввалги кунидан бошлаб, кун сайин 14000 йўл ҳаракат қоидалари бузилгани қайд этилди.

“Вега” компанияси шартномага мувофиқ ҳар бир қайд этилган жиноятдан энг камида 211 сом улуш олиши белгиланган. Ўртача жиноят учун тўлов миқдори 1000 сом деб эътибор қилсак, кунига ўртача компютерлар томонидан 10000 жиноят қайд этилди деб ҳисоблаганимизда “Вега” компанияси Қирғизистондан кунига камида 2 миллион 110 минг сом олиб чиқиб кетади.  Бу эса бир йилда 770 миллион 150 минг сом демакдир, бу миқдор 5 йилга кўпайтирилса бутун лоиҳа учун 3 миллиард 850 миллион 750 минг сом яъни тахминан 55 миллион доллардан ортиқ маблағ Россияга чиқиб кетяпти.

Жарима тўловларининг қолган қисми ИИВ, ДМХҚ ва маҳаллий ҳокимиятлар ўрталарида тақсимланар эмиш.

Қирғизистондаги аксарият автотранспортлар қуйи қатлам вакилларига тегишли бўлиб, фуқоролар улардан тирикчилик васитаси сифатида фойдаланишади. Жарима тўловининг асосий қисми айнан мана шу қатлам вакилларининг зиммасига тушаётганлиги сабабли, уларда норозилик ҳисси кучайиб боряпти. Негаки, тўлов миқдорлари ўта юқори бўлиб, фуқороларнинг яшаш даражасини мутлақ ҳисобга олмаган ҳолда қабул қилинган. Ҳокимият ўз фуқороларини доимий иш билан таъминлай олмайди. Шунга қарамай, вазирлар ҳокимиятни ва ҳатто чет эл инвесторларини ҳам молиявий таъминлаш манбаси сифатида халқдан фойдаланиш ҳақида тафаккур қилишади, шартномалар тузишади ва халқ номидан улардан қарз олиб суистеъмол қилишади!

Вазирлар бу лоиҳани хавфсизлик кафолати деб, кўпиртириб гапиришаётган бўлишса ҳам, аслида бу кераксиз, ҳатто зарарли молиявий лоиҳадир. Яъни бу лоиҳадан, чет эл компанияси билан биргаликда Қирғизистон фуқороларининг охирги сомигача тортиб олиш, ҳамда давлат манфаати, шахсий манфаат ва ҳатто чет эл инвесторининг ҳам манфаатини зиёда қилиш қасд қининган. Афсуски бу кирим ички коррупция учунгина эмас, балки ташқи инвестиция учун ҳам мўлжалланган.

Қирғизистон ялпи бойлигининг аксар қисмини ҳозирда чет элда ишлаб юрган меҳнат муҳожирлари жўнатаётган маблағлар тўлдирмоқда. Шунингдек уни ўша жарима тўлаётган ҳайдовчилар ҳам тўлдиришга уриниб, меҳнат қилишяпти. Ҳатто пора олган МАИ ходимлари ҳам ўз пулларини Қирғизистонда ишлатишар эди. Лекин “Вега” компанияси “йўқ жойдан” фуқороларимизнинг меҳнат ҳақларини олиб чиқиб кетяпти! У ҳатто инвестиция киритиб бирор корхона ҳам қураётгани йўқ! Бу ҳокимиятнинг навбатдаги хиёнат устига қурилган улкан лоиҳасининг бошланиши.

ТЭЦ коррупцияси аввалги раҳбарлар учун муаммо бўлгани каби, вақти келиб, бу лоиҳа ҳам ҳозирги етакчи гуруҳ учун улкан муаммога айланиши мумкин. ТЭЦ учун коррупция йўли билан бўлса ҳам, инвестиция киритилган эди. Ундан ҳозир ҳам фойдаланилиняпти. Лекин “хавфсиз шаҳар” лоиҳаси, чет эл компаниялари маслаҳати билан ишга оширилган, фуқороларнинг туб манфаати учун улкан хиёнатдир…..

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here