Эрдоган мактабининг аччиқ мевалари

523
0

Эрдоган мактабининг аччиқ мевалари

Ирам Ньюс сайти (ҳижрий 1440 йил 14 шаввол, милодий 2019 йил 17 июн душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Душанба куни Ҳамас ҳаракати етакчиси Аҳмад Юсуф сиёсатда динни қўллаш уни тушунишдаги аниқ чигалликни акс этишини маълум қилар экан, ўзининг Фаластинда барча биргаликда ҳаракат қилувчи конституция билан бошқариладиган фуқаролик давлатини барпо этиш тарафдори эканини, Ғарб жамиятларида ҳам ҳолат шундай эканини таъкидлади.

«Турли диний эътиқодлар масаласида муаммо йўқ. Динда мажбур қилиш йўқ, деган оят бор. Бу барча сиёсий масалаларга, кунлик ҳаётимизга ётиши керак. Бас, ҳеч кимнинг бировни мажбур қилишига ўрин йўқ», дейди Дунё Ватан ахборот сайтида нашр қилинган баёнотида. Кейин бу сўзларни «Аксар халқи Ислом динига эътиқод қилувчи Туркия намунаси фуқаролик давлатига энг яқин далил» экани билан изоҳлади.

Яна бундай қўшимча қилди: «Шундай экан, Фаластинда ҳам, асосий қонун доирасидан чиқмай, диний турфа хиллигимиз билан яшайлик, бунда қандай муаммо бор? Динимиз фуқаролик давлати олдида тўсиқ эмас». Яна давом этди: «Агар Ислом ҳокимият, бошқарув ва барча каттаю кичик ишларда манба бўлмаган бўлса, у ҳолда, Исломни сиёсатга тортиб, уни чекловчи динга айлантириш диний тушунчамиздаги нуқсон ҳисобланади.

Аҳмад Юсуфнинг фикрича, «фуқаролик давлати билан илмоний давлат атамаси ўртасида фарқ бор ва иккинчи атама фитна чиқаради. Чунки буни Шарқда салбий тушунилади. Аммо биринчи атамага ҳамма рози. Ким илмонийликни хоҳласа, уни фуқаролик давлатидан топади, ким Исломни хоҳласа, уни ҳам фуқаролик давлатидан топаверади».

Роя газетаси шарҳи:

Аллоҳ Таоло бундай деган:

مُذَبْذَبِينَ بَيْنَ ذَلِكَ لاَ إِلَى هَـؤُلاء وَلاَ إِلَى هَـؤُلاء

«Улар на у ёқлик, на буёқлик бўлмай икки орада сарсон ҳолда қолганлар» [Нисо 143]

Мана, қаранг шайх Эрдоган жанобларини, на у ёқлик, на бу ёқлик бўлиб, ўртада сарсон бўлиб ўтирмай, бу ҳукмдорларни ҳам сарсонликдан қутқарди. Натижада, улар ҳеч иккиланмай, илмонийлик томонига ўтишганини очиқ эълон қилишди. Аллоҳ раҳмат қилсин, Саййид Қутб ўзининг «Қуръон соясида» китобида бундай, деганди: Умматимиз ҳукмдорлари содир этаётган даҳшатли жиноят ва аянчли маъсият уларнинг Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритишмаётганидир. Бу ҳукмдорлар ўз халқлари нафратига дуч келмаслик учун бу жиноятларини, яъни Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаслик жиноятини турли услублар билан пардалашяпти: баъзида референдум уюштириб, мана, халқимиз биздан ва тузумимиздан рози, деган иддаони қилишса, баъзан исломий ҳаракатларни вазирликдаги мансабларга олиб чиқиб, ўзларининг даҳшатли жиноят ва аянчли маъсиятларига уларни ҳам шерик қилишяпти. Алалоқибат, бу ҳаракатлар уларга «сизлар куфрни татбиқ қиляпсиз», деб айта олмай қолишяпти, негаки ўзлари ҳам куфрга шерик бўлиб қолишган. Бу билан масала ҳам аралаш-қуралаш бўлиб, жиноят кўринмай қоляпти, ҳукмдорлар Уммат нафрати ва муҳосабасидан омонда қолишяпти. Муҳосабани ўзгартириб, уни жума кунни дам олиш куни қилиш, таълим дастурига динни ҳиссасини кўпроқ қўшиш, расмий мактабларда йигит-қизларнинг аралаш ўтиришларини тақиқлаш борасидаги муҳосабага айлантиришяпти. Ҳукмдорлар бу талабларни қабул қилишадими, қабул қилишмайдими, фарқсиз, бу ҳаргиз уларнинг режимларини ағдарилишига олиб бормайди.

Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here