Экстремизм: навбатдаги чалғитувчи манёвр

584
0

Экстремизм: навбатдаги чалғитувчи манёвр

 Қирғизистонда амалдаги ҳукуматнинг ҳаракатлари натижасида давлат ҳаётидаги кўплаб кўрсаткичлар ортга кетгани ҳеч кимга сир эмас. Ислоҳот номи билан амалга оширилган ҳаракатлар мувафаққиятли чиқмади. Коррупцияга қарши кураш танлаб олиб борилгани ва натижасизлиги сабабли унга нисбатан халқ ишончи сўниб бормоқда. Шунингдек, корррупцияда айбланган гумондорлар ортида турган норози одамлар “армияси” кўпайиб бормоқда. Бунга қўшимча, ҳукумат вакилларининг ўзлари ҳам коррупция бошида тургани ошкор бўлиб, бу кўриниш ҳукуматни кадрлар инқирозига олиб келиб қўйди. Бунинг қаршисида, сиёсий муҳолиф кучлар бу ишлардан ҳукуматни заифлаштириш йўлида жиддий фойдаланишмоқда. Чунки, ҳукумат заиф бўлса келаётган парламент сайловларида административ ресурслардан фойдалана олмайди ва бу нарса бошқа сиёсатчилар манфаатлари рўёбга чиқишига шароит яратади. 

 Шу сабабли ҳукумат ўз мақейини мустаҳкамлаб олиш учун одамларни долзарб муаммолардан чалғитиб туриши керак бўлмоқда. Бу услублардан бири, одатдагидек одамларни диний экстремизм ва терроризм таҳдидлари билан чалғитиш.

 Масалан, ИИВ матбуот хизматининг 31-май куни тарқатган хабарига кўра, милиция Норин вилоятига қарашли Ак-Талаа туманида Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий ташкилоти аъзосини қўлга олиб, Бишкекка олиб келган.

 Шунингдек, ОАВ 25-майда Жалолобод шаҳридаги “Компаньон Банк”ка қуролли босқинга ҳаракат бўлганини хабар қилишган эди. Гумонланувчи қўлга олинганидан сўнг, уни ҳам “экстремист” ёки “террорчи” ташкилотларга боғлаш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Аслида “диний экстремизм ва тероризм” атамасини мустамлакачи кофирлар Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун ўйлаб топишган. Маҳаллий ҳукуматлар бўлса бундан ўзларининг турли хил манфаатлари йўлида фойдаланиб келишади.

 Эй, Қирғизистон мусулмонлари! Барчамиз мусулмонмиз, ҳозир муборак Рамазон ойи рўзасини тутмоқдамиз. Бу муборак ойда барчамиз ҳукуматни – куфр асосидаги сиёсий манфаатлари йўлида – Ислом ва мусулмонларга қарши курашишни ўзларига услуб қилиб олишдан қайтаришимиз вожиб.

 Эй, Қирғизистон ҳукумат вакиллари, эй шу ишга алоқадор ИИВ ходимлари! Сизлар ҳам мусулмонсизлар, эҳтимол сизлар ҳам рўза тутаётгандирсизлар…

 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтди: “Кимки ёлғон, бухтон сўзларни гапиришни ва унга амал қилишни тарк этмаса, Аллоҳ унинг еб-ичишни тарк қилишига муҳтож эмас”.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here