Тожик офицерлари Россияга бориб таълим оладилар

591
0

Тожик офицерлари Россияга бориб таълим оладилар

 Россия Мудофа вазири Сергей Шойгу расмий сафар билан Тожикистонга ташриф буюрди. Унинг айтишига қараганда, жорий йилда тожик офицерларидан тузилган қўшимча гуруҳ Россиянинг олий мактабларида ўқиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақида  Sputnik  ахборот сайти хабар берди.

 Сафар чоғида Сергей Шойгу ўз ҳамкасби бўлмиш Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан мулоқот ўтказди.

Сергей Шойгу сухбат асносида Тожикистон қуролли Кучлари учун янги қулай имтиёз хакида хабар берди.

 “Мен икки юрт раҳбарлари орасида имзоланган шартномалар ҳақида тўхталиб  ўтмоқчиман. Биз бундан кейин бошқа соҳалар қаторида ҳарбий-техник жиҳатидан ҳам ҳамкорликни йўлга қўямиз. Айнан бугунги учрашувда ушбу лоиҳа ижросини тўла тўкис ҳал қила бошлаймиз деган умиддаман”- деди Шойгу.

Шойгунинг фикрича, Тожикистон ва Россия  ўртасидаги хавфсизликка оид ҳамкорлик яхши натижа беради.

Шу жумладан Сергей Шойгу Тожик раҳбар “Имомали Раҳмон билан ҳам мулоқот ўтказди.

Учрашув чоғида Имомали Раҳмон қуйидагиларни билдирди:-“Келажакда Тожикистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик, бизнинг хорижий сиёсатимизнинг энг афзал жиҳати ҳисобланади”.

Шунингдек мулоқот жараёнида томонлар хавфсизликни таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтиб, унинг энг долзарб масала эканлигига алоҳида урғу беришди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here